Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


Download 29.22 Kb.
bet2/8
Sana14.04.2023
Hajmi29.22 Kb.
#1356954
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-СОН БҲМС

ҲАРАКАТ СОҲАСИ

1. Ушбу стандарт хўжалик фаолиятининг қуйидаги соҳаларидан олинган даромадларни ҳисобга олиш чоғида қўлланилади:


1.1. Товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш;
1.2. Фоизлар, роялтилар ва бошқа даромадлар олишга имкон берадиган активларни фойдаланиш учун бошқа хўжалик юритувчи субъектга топшириш.

2. Хўжалик юритувчи субъектлар сотиш мақсадида ишлаб чиқарган товарлар ҳамда қайта сотиш учун харид қилинган товарлар ёки қайта сотиш мақсадида сақланаётган бошқа активлар товарларга киради.


3. Хизмат кўрсатиш одатда субъектнинг шартномада белгилаб қўйилган шартларни келишилган давр давомида бажаришни ўз ичига олади. Хизматлар бир ёки бир неча давр давомида бажарилиши мумкин. Хизмат кўрсатишга доир айрим битимлар пудрат қурилиши билан бевосита боғлиқ бўлади, масалан, архитекторлар ва лойиҳа бошқарувчилари хизматига доир битимлар стандарт талабларига мувофиқ "Пудрат қурилиши" сифатида кўриб чиқилади.


4. Хўжалик юритувчи субъектнинг активларидан бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фойдаланиш қуйидаги кўринишдаги даромадларга олиб келади:


4.1. Хўжалик юритувчи субъектга қарашли бўлган ва ҳақ тўлаш шарти билан фойдаланиш учун берилган пул маблағи ёки пул ўрнини босадиган бойликлар ёхуд сўмларни акс эттирувчи фоизлар;
4.2. Хўжалик юритувчи субъектнинг узоқ муддатли активларидан пул тўлаш шарти билан фойдаланиш учун берилган, масалан, патентлар, савдо маркалари, муаллифлик ҳуқуқлари ва компьютер дастурларидан фойдаланганлик учун тўланадиган роялтилар;
4.3. Иштирокчилар (муассислар) ўртасида уларнинг хусусий сармоядаги улушига мутаносиб равишда фойдани тақсимлашдан оладиган бошқа даромадлари.

5. Стандарт қуйидаги фаолият натижасида келадиган даромадга қўлланилмайди:


5.1. Лизинг битимлари ("Лизингни ҳисобга олиш" БҲМСни қаранг);
5.2. Инвестициядан олинадиган қўшимча дивидендлар ва даромадлар;
5.3. Суғурта компаниялари билан суғурта битимлари;
5.4. Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар жорий қийматидаги ўзгаришлар ёки улар сотилган тақдирда;
5.5. Бошқа айланма маблағлар қийматидаги ўзгаришлар;
5.6. Чорва моллар, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларининг табиий кўпайиши;
5.7. Минерал маъданларни қазиб олиш.

Download 29.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling