Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


-§. Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/129
Sana10.02.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1184234
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   129
Bog'liq
БХМС №21 (2)

3-§. Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган 
асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0310) 
33. Корхонада узоқ муддатли ижарага олинган асосий 
воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни 
умумлаштириш 0310 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича 
олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи" счётда амалга 
оширилади. Ушбу счёт ижарачи корхоналарда қўлланилади. 
34. Корхона томонидан қисқа муддатли ижара шартномаси 
бўйича олинган асосий воситалар ҳисоби баланс-дан ташқари 001 
"Қисқа муддатли ижарага олинган асосий воситалар" счётида 
юритилади. 
35. Ижара ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
томонидан 2004 йил 12 майда 75-сон билан тасдиқланган (6-
БҲМС) "Ижара ҳисоби" Бухгалтерия ҳисобининг миллий 


стандартига (22.06.2004 й. 1374-сонли рўй., "Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 й., 25-сон, 292-
модда) мувофиқ амалга оширилади. 
36. Корхонага узоқ муддатли ижара шартлари асосида келиб 
тушган асосий воситалар 0310 "Узоқ муддатли ижара шартномаси 
бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи" счётининг 
дебети ва 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" 
ҳамда 7910 "Тўланадиган узоқ муддатли ижара" счётининг 
кредитида акс эттирилади. 
37. Узоқ муддатга ижарага олинган асосий воситалардан 
фойдаланганлик учун ижарага берувчига тўланадиган жорий 
тўловлар 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" 
счётининг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи 
счётларнинг кредитида акс эттирилади. 
38. Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича ҳисобланган 
фоизлар суммаси қуйидагича акс эттирилади: 
а) ижарачида 9610 "Фоизлар кўринишидаги харажатлар" 
счётининг дебети ва 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётининг 
кредитида; 
б) ижарага берувчида 4830 "Олинадиган фоизлар" счётининг 
дебети ва 9550 "Узоқ муддатли ижарадан даромадлар" счётининг 
кредитида акс эттирилади. 
39. Узоқ муддатли ижара шартномасининг шартларига 
мувофиқ (ёки ижарага берувчи ва ижарачининг қўшимча келишуви 
асосида) ижарага олинган асосий воситалар ижарачи корхонанинг 
мулкига ўтиши, ҳисобда асосий воситаларни ҳисобга олувчи (0100) 
счётларнинг тегишли счётлари дебети ва "0310 "Узоқ муддатли 
ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг 
кредитида тегишли асосий воситалар турлари бўйича ёзувлар 
амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида ушбу объект бўйича 0299 
"Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий 
воситаларнинг эскириши" счётида ҳисоблаб борилган эскириш 


суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга 
олувчи счётларга ўтказилади. 
Агар узоқ муддатли ижара шартномасининг тугаши билан 
асосий восита объектлари ижарага берувчига қайтарилса, у ҳолда 
ҳисобда 0299 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган 
асосий воситаларнинг эскириши" счётининг дебети ва 0310 "Узоқ 
муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" 
счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади. 
Агар ижарага олинган асосий воситалар узоқ муддатли ижара 
шартномасининг муддати тугашига қадар ижарага берувчига 
қайтарилса, у ҳолда ҳисобда 0310 "Узоқ муддатли ижара 
шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредити 
ва 0299 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий 
воситаларнинг эскириши" (ҳисобланган эскириш суммасига), 6950 
"Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми", 7910 "Тўланадиган 
узоқ муддатли ижара" (ижара тўловларининг қолдиқ суммасига) 
счётларининг дебети бўйича ёзувлар амалга оширилади. 
Аналитик ҳисоб 0310 "Узоқ муддатли ижара шартномаси 
бўйича олинган асосий воситалар" счёти бўйича асосий 
воситаларнинг турлари ва алоҳида инвентар объектлари бўйича 
юритилади. 
40. Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий 
воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0300)нинг боғланиши 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling