Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


-§. Асосий воситаларнинг эскиришини


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/129
Sana10.02.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1184234
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   129
Bog'liq
БХМС №21 (2)

2-§. Асосий воситаларнинг эскиришини 
ҳисобга олувчи счётлар (0200) 
24. Корхонанинг мулки ҳисобланган ёки узоқ муддатли ижара 
шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши 
тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда 
амалга оширилади: 
0211 "Ерни ободонлаштиришнинг эскириши"; 
0212 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган 
асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши"; 
0220 "Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши"; 
0230 "Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши"; 
0240 "Мебел ва офис жиҳозларининг эскириши"; 
0250 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг 
эскириши"; 
0260 "Транспорт воситаларининг эскириши"; 
0270 "Ишчи ҳайвонларнинг эскириши"; 
0280 "Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши"; 
0290 "Бошқа асосий воситаларнинг эскириши"; 
0299 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган 
асосий воситаларнинг эскириши". 


Аналитик ҳисобнинг 
ташкил 
қилиниши 
Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудидаги ва хориждаги асосий воситаларнинг 
мавжудлиги 
ва 
эскиришининг 
ҳаракати 
тўғрисидаги 
маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим. 
25. Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисоблаш Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги томонидан 2003 йил 10 октябрда 114-сон билан 
тасдиқланган 
(5-БҲМС) "Асосий 
воситалар" 
Бухгалтерия 
ҳисобининг миллий стандартида (20.01.2004 й. 1299-сонли рўй., 
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 й., 3-
сон, 35-модда) белгиланган меъёр ва усуллар асосида амалга 
оширилади. 
26. 
Қуйидаги 
асосий 
воситаларга 
амортизация 
ҳисобланмайди: 
а) маҳсулдор ҳайвонларга; 
б) кутубхона фондларига
в) ҳокимият қарамоғидаги ободонлаштириш иншоотларига; 
г) қонунчиликда белгиланган тартибда консервацияга 
ўтказилган фондларга; (ЎзР АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан 
рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги кичик банд) 
д) музей қийматликларига; 
е) санъат ва архитектура ёдгорликларига; 
ж) умумий фойдаланиш учун мўлжалланган автомобил 
йўлларига; 
з) тўлиқ эскириш ҳисобланган асосий воситаларга. 
27. 0211-0290 счётларда мулкчилик ҳуқуқи корхонага 
тегишли бўлган асосий воситаларнинг эскириши ҳисобга олинади. 
28. 0299 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган 
асосий воситаларнинг эскириши" счётида узоқ муддатли ижарага 
олинган асосий воситаларнинг эскириши хусусий асосий 
воситаларга эскириш ҳисоблаш тартиби каби бир хил тартибда 
ҳисобга олинади. 


29. Асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммаси 
тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи 
счётларнинг (0200) кредитида, харажатларни ҳисобга олувчи 
счётлар билан боғланган ҳолда олиб борилади. 
30. Ижарага берувчи корхоналар жорий ижарага берилган 
асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммасини 
тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи 
счётларнинг (0200) кредити ва 9430 "Бошқа операцион 
харажатлар" счётининг дебетида акс эттирадилар. 
31. Корхона мулки бўлган асосий воситаларни тугатиш, 
сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, 
узоқ муддатли ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида 
ҳисобдан чиқаришда уларга ҳисобланган эскириш суммаси 
тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи 
счётларнинг (0200) дебетидан 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб 
кетиши" счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади. 
32. Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар 
(0200)нинг боғланиши 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling