Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


ИККИНЧИ ҚИСМ. ЖОРИЙ АКТИВЛАР


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/129
Sana10.02.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1184234
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   129
Bog'liq
БХМС №21 (2)

ИККИНЧИ ҚИСМ. ЖОРИЙ АКТИВЛАР
Ҳужжатнинг рус тилидаги 
матнига қаранг 
II-бўлим. Товар-моддий захиралари 
III-бўлим. Келгуси давр харажатлари ва 
кечиктирилган харажатлар - жорий қисми 
IV-бўлим. Олинадиган счётлар - жорий қисми 
V-бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли 
инвестициялар ва бошқа жорий активлар 
II-БЎЛИМ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАРИ 
Муқаддима 
1-§. Материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000) 
2-§. Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи 
счётлар (1100) 
3-§. Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга 
олувчи счётлар (1500) 
4-§. Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи 
счётлар (1600) 
5-§. Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2000) 


6-§. Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни 
ҳисобга олувчи счётлар (2100) 
7-§. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар 
(2300) 
8-§. Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи 
счётлар (2500) 
9-§. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга 
олувчи счётлар (2600) 
10-§. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи 
счётлар (2700) 
11-§. Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2800) 
12-§ Товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900) 
85. Ушбу бўлимнинг счётлари қуйидагиларнинг мавжудлиги 
ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун 
мўлжалланган: 
а) маҳсулот ишлаб чиқариш ёки ишлар бажариш ва хизматлар 
кўрсатиш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган хом-ашё 
захиралари, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар 
ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идишлар, эҳтиёт қисмлар, инвентар 
ва хўжалик жиҳозлари, бошқа материаллар; 
б) тугалланмаган ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва 
хизматлар кўрсатиш; 
в) тайёр маҳсулотлар; 
г) корхонанинг одатдаги фаолияти давомида сотиш учун 
мўлжалланган товарлар. 
86. Товар-моддий захиралари ҳисобини ташкил қилишда 
уларнинг таркиби, ҳолати, ҳаракати, миқдори, харид қилиниши, 
қайта баҳолаш тартиби ва ҳоказоларга эътибор қаратиш лозим. 
Ҳисоб 
маълумотлари 
маҳсулот 
таннархини 
пасайтириш 
имкониятларини қидириб топиш, моддий қийматликлардан 
тежамли фойдаланиш, харажат меъёрларини камайтириш, уларни 
тегишли ҳолатда сақлаш ва уларнинг бутлигини таъминлаш 
тўғрисидаги ахборотлардан иборат бўлиши лозим. 


87. Ушбу бўлимда қуйидаги счётларнинг ҳисоб тартиби 
ёритилади: 
1000 - Материалларни ҳисобга олувчи счётлар; 
1100 - Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга 
олувчи счётлар; 
1500 - Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга 
олувчи счётлар; 
1600 - Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи 
счётлар; 
2000 - Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар; 
2100 - Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни 
ҳисобга олувчи счётлар; 
2300 - Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар; 
2500 - Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи 
счётлар; 
2600 - Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга 
олувчи счётлар; 
2700 - Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи 
счётлар; 
2800 - Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар; 
2900 - Товарларни ҳисобга олувчи счётлар. 
88. Қийматликларни товар-моддий захиралари таркибига 
киритиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 27 августда 
44-сон билан тасдиқланган (4-БҲМС) "Товар-моддий захиралари" 
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (28.08.1998 й. 486-
сонли рўй., "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат 
қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси", 
1999 й., 5-сон) билан тартибга солинади. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling