Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан
-§. Кассадаги пул маблағларини
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
БХМС №21 (2)
1-§. Кассадаги пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётлар (5000) 221. Корхона кассасидаги пул маблағларининг нақдлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари”; 5020 “Чет эл валютасидаги пул маблағлари” Зарур ҳолларда айрим (транспорт, алоқа) корхоналарда “Корхона кассаси” ва “Операцион касса” каби счётлар очилиши мумкин. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000) дебети бўйича корхона кассасига келиб тушган пул маблағлари акс эттирилади. Кредити бўйича корхона кассасидан тўланадиган пул маблағлари ва лимитдан ортиқча пулни банкка топшириш акс эттирилади. 222. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000)нинг боғланиши Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни Счётларнинг боғланиши Дебет Кредит 1 Кредитга сотилган товарлар бўйича фоизлар нақд пулда олинганда (савдо корхоналарида) 5010, 5020 4830 2 Маҳсулот, иш ва хизматларнинг накд пулга сотилиши 5010, 5020 9010-9030 3 Асосий воситалар ва бошқа активларни сотишдан тушумнинг нақд пулда олиниши 5010, 5020 9210-9220 4 Банкдаги тегишли счётлардан пул маблағлари кассага келиб тушди (иш ҳақи, нафақа, мукофотлар ва шу кабиларни бериш учун) 5010, 5020 5110-5530 5 Ҳисобдор шахслар томонидан ишлатилмаган олдин олинган бўнакларнинг қайтарилиши 5010, 5020 4220-4290 6 Акцияни номинал қийматидан юқори нархда сотиш натижасида олинган эмиссия даромади 5010, 5020 8410 7 Таъсисчилар ўзларининг улушлари ҳисобидан корхонанинг устав капиталига нақд пул маблағларини киритди 5010, 5020 4610 8 Квартира ижарачиларидан қарз суммаси келиб тушди 5010, 5020 4890 9 Комунал хизматлар, алоқа хизматлари ва бошқа тўловларнинг келиб тушиши 5010, 5020 4890 10 Ишчиларга алоҳида уй-жой қуришга қарз бериш учун кредит суммаси нақд пулда олинди 5010, 5020 6810, 7810 11 Пул маблағлари кассадан топширилди ва банкдаги ҳисоб-китоб счетига ўтказилди 5110-5530 5010, 5020 12 Акциядорлардан уларга тегишли акциялар қайтариб сотиб олинди 8610, 8620 5010, 5020 13 Қимматли қоғозларни сотиб олишдаги харажатлар тўланди (брокерлар, маслаҳатчилар хизмати учун тўловлар) 9690 5010, 5020 14 Ҳисобланган меҳнат ҳақи ва бошқа тўловлар берилди (мукофот ва шу кабилар) 6710 5010, 5020 15 Ҳисобдор суммалар берилди 4220-4290 5010, 5020 16 Ходимларга берилган қарз суммаси 4720 5010, 5020 17 Турли хил суммалар берилди (бажариш варақалари бўйича ва бошқалар) 6990 5010, 5020 18 Корхонанинг ажаратилган бўлинмалари ҳисобига нақд тўланиши 4110 5010, 5020 19 Табиий офатлар билан боғлиқ турли хил қопланмайдиган харажатлар тўланиши 9720 5010, 5020 20 Пул маблағларининг камомади (инвентаризация натижасида) 4730 5010, 5020 21 Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзлар қопланиши 6920 5010, 5020 22 Ижарага берувчига тегишли тўловларнинг тўланиши 6910, 6950 5010, 5020 Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling