Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан
-§. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
БХМС №21 (2)
2-§. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётлар (5100) 223. Корхонанинг банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларининг мавжудлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”да амалга оширилади. 224. 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”нинг дебети бўйича корхонанинг ҳисоб-китоб счётига пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади. 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”нинг кредитида корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш натижасида корхонанинг ҳисоб-китоб счёти дебети ёки кредитига хатолик билан олиб борилган суммалар 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счетлар” ёки 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счетлар” билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Бухгалтерия ҳисобида ҳисоб-китоб счёти бўйича операциялар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинадиган пулли ва ҳисоб- китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100) бўйича аналитик ҳисоб миллий валютадаги пул маблағларини сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир счёт бўйича юритилади. 225. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100)нинг боғланиши Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни Счётларнинг боғланиши Дебет Кредит 1 Ижарага берилган асосий воситалар бўйича ижарачидан ижара тўловларининг келиб тушиши 5110 4810, 4820 2 Товарларни кредитга сотишдан тушган пуллар 5110 4710 3 Маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар, асосий воситалар ва бошқа активларни сотилишидан тушган тушумлар 5110 4010 4 Пул маблағлари кассадан ҳисоб-китоб счётига топширилди 5110 5010 5 Чет эл валютасини сотиб олиш учун пул маблағлари ўтказилди 5530 5110 6 Банкка қайтарилган чек ва аккредитивлар 5110 5510, 5520 бўйича суммалар ҳисоб-китоб счётига ўтказилди 7 Илгари қисқа муддатли инвестиция тартибида берилган қарзларнинг қайтарилиши 5110 5830 8 Илгари берилган бўнак қайтарилди 5110 4310-4390 9 Қондирилган даъволар суммасининг келиб тушиши 5110 4860 10 Олинган бўнаклар суммаси 5110 6310-6390 11 Илгари акцияга обуна бўлган таъсисчилардан улуш суммасининг келиб тушиши 5110 4610 12 Номинал қийматдан юқори баҳода сотилган акциялардан эмиссион даромаднинг келиб тушиши 5110 8410 13 Банкдан кассага пул маблағлари келиб тушди (меҳнат ҳақи, нафақа, мукофот ва шу кабиларни бериш учун) 5010 5110 14 Хусусий акцияларнинг сотиб олиниши 8610, 8620 5110 15 Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарзларнинг қопланиши 6010 5110 16 Берилган бўнаклар суммаси 4310-4330 5110 17 Илгари олинган бўнакларни қайтарилиши 6300, 7310 5110 18 Бюджетга тўловлар бўйича қарз суммасининг ўтказилиши 6410 5110 19 Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларнинг қопланиши 6510-6530 5110 20 Таъсисчиларга ҳисобланган дивиденднинг тўланиши 6610 5110 21 Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган қарз суммасининг қопланиши 6110, 6120 5110 22 Қисқа муддатли кредит ва қарзларнинг қопланиши 6810-6840 5110 23 Узоқ муддатли кредит ва қарзларнинг жорий қисмининг қопланиши 6950 5110 24 Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзларнинг қопланиши 6920 5110 25 Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловлар тўланди 6910, 6950 5110 Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling