Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/129
Sana10.02.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1184234
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   129
Bog'liq
БХМС №21 (2)

2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик 
жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар (7100) 
314. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик 
жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар тўғрисидаги 
ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга 
оширилади: 
7110 “Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз”; 
7120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ 
муддатли қарз”. 
315. 7110 “Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли 
қарз” счётида корхонанинг умумий баланга қўшиладиган 
филиаллар, ваколатхоналар, бўлимлар ва бошқа ажратилган 
бўлинмалар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлар (ички хўжалик 
ёки баланс ичидаги ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади.
7110 Корхонанинг турли хилдаги муомалалар бўйича 
ажратилган бўлинмалар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари 
“Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз” счётининг 
кредитида товар моддий қийматликлар, пул маблағлари, 
харажатлар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан 
боғланган ҳолда акс эттирилади. 


316. 7120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган 
узоқ муддатли қарз” счётида корхонанинг шўъба ва қарам хўжалик 
жамиятлар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари (баланслараро 
ҳисоб-китоблар ёки ички идоравий ҳисоб-китоблар) ҳисобга 
олинади. 
7120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ 
муддатли қарзлар” счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар 
бўйича шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги жорий 
мажбуриятлар товар моддий қийматликлар, пул маблағлари, 
харажат ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган 
ҳолда акс эттирилади. 
7110 “Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз”, 
7120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ 
муддатли қарз” счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир 
ажратилган бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамияти бўйича 
алоҳида юритилади. 
317. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик 
жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи 
счетлар (7100)нинг боғланиши 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling