Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


КИРИШ    Қонунлар сўзсиз бажарилгандагина биз  ҳуқуқий давлат қуришимиз мумкин.  Ислом КАРИМОВ


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

КИРИШ 
 
Қонунлар сўзсиз бажарилгандагина биз 
ҳуқуқий давлат қуришимиз мумкин. 
Ислом КАРИМОВ. 
Бугунги кунда мамлакатимизда кеиг қамровли суд-ҳуқуқ 
ислоҳотлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида 
Президентимиз 
давлатимизнинг 
ички 
ва 
ташқи 
сиёсати, 
мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий соҳалардаги 
ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича асосий вазифалар тўғрисидаги 
маърузасида узоқ муддатга мўлжалланган дастуруламал назарий 
фикр ва ғояларни билдирди
1

Жамиятимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришларни янада 
ривожлантириш ва уларни такомиллаштириш асосларининг туб 
заминига 
тўхталиб, 
Президентимиз 
жамиятимизни 
демократлаштириш ва янгиланиш концепциясини, шунингдек, 
мамлакатимизни 2005 йил ва келгуси даврда модернизация ва ислоҳ 
қилиш бўйича олдимизга қўйиладиган асосий вазифаларга тўхталиб, 
бизнинг асосий узоқ муддатли ва стратегик вазифамиз демократик 
давлат, 
фуқаролик 
жамияти 
қуриш 
жараёнлари 
ва 
бозор 
ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, одамлар онгида демократик 
қадриятларни мустаҳкамлаш йўлидан оғишмай, изчил ва қатъият 
билан бориш лозимлигини таъкидладилар. Президентимизнинг 2005 
йил 1 августидаги «Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор 
қилиш тўғрисида»ги ҳамда 2005 йил 8 августдаги «Қамоққа олишга 
санкция 
бериш 
ҳуқуқини 
судларга 
ўтказиш 
тўғрисида»ги 
Фармонлари эса суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш йўлидаги яна 
бир пиллапоя деса бўлади. Фармонларда 2008 йил 1 январдан бошлаб 
ўлим жазосини бекор қилиш ва жиноят содир этишда гумон 
қилинаётган ёки айбланаётган шахсларни қамоққа олишга санкция 
бериш ҳуқуқини судлар ваколатига ўтказилиши қайд этилган. 
«Кадрлар 
тайёрлаш 
Миллий 
дастури» 
ва 
Ўзбекистон 
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ юксак 
малакали, билимли, етук кадрларни тайёрлашнинг асосий бўғини 
олий 
маълумотли 
мутахассисларни 
тайёрлаш 
ҳисобланади. 
1
И.А.Каримов Бизнинг бош мақсадимиз-жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация 
ва ислох этишдир. Т.: “Ўзбекистон”, 2005 й. 47-48 б. 



Юриспруденция йўналишидаги олий ўқув юртларининг талабалари 
учун «Жиноят ҳуқуқи» фанининг «Умумий» қисмидан ёзилган 
дарслик ҳам юқорида кўрсатилган мақсадларга хизмат қилади. 
Жамиятимизда 
амалга 
оширилаётган 
суд-ҳуқуқ 
ислоҳотларининг таркибий қисми бўлган жиноий жазоларнинг 
либераллаштирилаётганлиги жиноят ҳуқуқи фани ва жиноят 
қонунларининг янада чуқурроқ ўрганилишини тақозо этади. Ушбу 
дарслик ҳам талабаларга жиноят ҳуқуқи «Умумий» қисмидан кенг, 
батафсил, билим беришга мўлжалланган. Дарсликдаги мавзулар 
Жиноят кодексининг 2005 йил 1 августгача киритилган ўзгартириш 
ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда ёритилган. Хусусан, жиноий 
жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан жиноятларнинг 
таснифи, ярашилганлиги муносабати жиноий жавобгарликдан озод 
қилиш, жазо тизимини либераллаштириш масалалари Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
суди 
пленуми 
қарорларини, 
суд-тергов 
амалиётини таҳлил этиш асосида ёритиб берилган. 
Ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қуришнинг зарурий шарти 
— бу қонунларнинг сўзсиз бажарилишидир. Қонунларнинг бир хилда 
ва сўзсиз бажарилиши бўлажак ҳуқуқшуносларимизнинг ўз 
вазифасига муносабати ва зиммасидаги масъулиятни ҳис қилишига 
боғлиқдир, Айниқса, жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган-ларнинг бўлажак ходимлари, 
ҳуқуқшуносларга жиноят таркибий элементлари, жиноятлар таснифи, 
жавобгарлик асослари, қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи 
ҳолатлар, жазо тушунчаси, турлари, жазо тайинлаш, жавобгарлик ва 
жазодан 
озод 
қилиш, 
судланганлик, 
вояга 
етмаганлар 
жавобгарлигининг хусусиятлари, тиббий йўсиндаги мажбурлов 
чоралари каби мавзулар талабаларга тушунарли, содда ва равон тилда 
баён қилиб берилган. 
Дарслик адолатли, одил, фозил ҳуқуқшуносларни тарбиялашга 
ўз ҳиссасини қўшади, деган умиддамиз. Ушбу дарслик муаллифнинг 
қатор дарсликлар, монографияларни тайерлаш «жараёнида орттирган 
тажрибаси, чет эллик олимларнинг мазкур соҳада эришган ютуқлари, 
суд-тергов амалиётига асосланиб яна бир қулай жиҳати шундаки, у 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «Умумий» қисми 
бўлим ва боблари бўйича ёзилган, ҳар бир мавзудан кейин 
талабаларнинг олган билимларини синаб кўришлари учун мавзуга 
доир саволлар берилган. Шуни таъкидлаш жоизки, илм-фан, 
қонунлар доимо ривожланишда, шу сабабдан келажакка янада 



мукаммал дарслик, ўқув адабиётлари яратилишини назарда тутиб, 
муаллиф ҳар қандай таклиф ва мулоҳазаларни миннатдорчилик билан 
қабул қилади. 




Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling