Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

 
Жиноятнинг субъектив томони 
Жиноятнинг субъектив томони тушунчаси ва белгилари. 
Жиноятнинг субъектив томонининг зарурий ва факультатив 
белгилари. Айб тушунчаси ва унинг шаклари. Уларнинг жиноятни 
квалификация қилиш ва жазо тайинлашдаги аҳамияти. Қасд 
тушунчаси. Тўғри ва эгри қасд. Эҳтиётсизлик тушунчаси. Жиноий ўз-
ўзига ишониш ва жиноий бепарволик. Жиноий ўз-ўзига ишонишнинг 
эгри қасддан фарқи. Мураккаб айбли жиноятлар. Айбсиз ҳолда зарар 
етказиш. Жиноят содир этишнинг мотив ва мақсади. Жиноий 
жавобгарлик ва қилмишни квалификация қилишда мотив ва 



мақсаднинг аҳамияти. Жиноят ҳуқуқида хато тушунчаси, турлари ва 
жиноий жавобгарлик ҳамда қилмишни квалификация қилишга 
таъсири. 
Жиноят субъекти 
Жиноят субъекти тушунчаси. Жиноят субъекти белгилари. 
Жиноят ҳуқуқида жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги. Жиноий 
жавобгарлик ёши. Ақли норасолик тушунчаси ва ҳуқуқий аҳамияти. 
Ақли норасоликнинг тиббий ва юридик мезонлари. Ижтимоий 
хавфли қилмиш содир этган шахсни ақли норасо деб топишнинг 
ҳуқуқий оқибатлари. Жиноят содир этиш вақтида ақли расо бўлган, 
лекин суд томонидан ҳукм чиқарилгунга қадар ўз ҳаракатларининг 
аҳамиятини англай олмайдиган ва ўз ҳаракатларини бошқара 
олмайдиган даражада руҳий касалликка чалиниб қолган шахсларнинг 
жавобгарлиги. Мастлик ҳолатида, гиёҳвандлик воситалари ёки бошқа 
моддалар таъсири остида жиноят содир этганлик учун жавобгарлик. 
Жиноятнинг махсус субъекти тушунчаси.
Тамом бўлмаган жиноятлар 
Тамом бўлмаган жиноятлар тушунчаси ва уларнинг турлари. 
Алоҳида турдаги жиноятларнинг тамом бўлиш пайти. Жиноятга 
тайёргарлик кўриш тушунчаси. Жиноят содир этишга суиқасд қилиш 
тушунчаси. Жиноятга суиқасд қилишни жиноятга тайёргарлик 
кўришдан фарқлаш. Суиқасд турлари. Жиноят содир этишдан 
ихтиёрий қайтиш тушунчаси, асослари ва шартлари. Ўз қилмишидан 
чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ва унинг жиноят содир этишдан 
ихтиёрий қайтишдан фарқи. Жиноят иштирокчиларини жиноятни 
содир этишдан ихтиёрий қайтишининг ўзига хос хусусиятлари. 
Ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчиларнинг жиноятдан ихтиёрий 
қайтишининг жиноят-ҳуқуқий оқибатлари. Моддий, формал ва кесик 
таркибли жиноятларнинг тамом бўлиш вақти.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling