Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Жазо тушунчаси ва мақсади 
Жиноий жазо тушунчаси ва белгилари. Жиноий жазонинг 
интизомий, маъмурий жазодан ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларидан 
фарқи. 
Жазонинг 
мақсади. 
Жиноий 
жазоларни 
либераллаштиришнинг ижтимоий ва ҳуқуқий аҳамияти. Жиноий 
жазоларнинг мажбурлов хусусиятлари. Жиноий жазо натижасида 
иқтисодий, маънавий ва ижтимоий чекланиш хусусиятлари. 
Жазо тизими ва турлари 
Жиноий жазолар тизими тушунчаси ва ҳуқуқий аҳамияти. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида жазо турлари. Асосий 
ва қўшимча жазолар. Жиноий жазо сифатида жарима. Муайян 
ҳуқуқдан маҳрум қилиш. Ушбу жазони тайинлаш шартлари. Ахлоқ 
тузатиш ишлари. Ахлоқ тузатиш ишларининг турлари ва муддатлари. 
Ахлоқ тузатиш ишларини қўллашни чеклаш. Ахлоқ тузатиш 
ишларини ўташдан маҳкумнинг бўйин товлашининг ҳуқуқий 
оқибатлари. Хизмат бўйича чеклаш. Ҳарбий хизматчиларга мазкур 
жазони тайинлашнинг шартлари. Қамоқ жазоси. Қамоқ жазосини 
тайинлашнинг муддатлари. Интизомий қисмга жўнатиш. Ушбу жазо 
қўлланиладиган шахслар. Интизомий қисмга жўнатиш муддатлари. 
Озодликдан маҳрум қилиш. Озодликдан маҳрум қилиш тушунчаси
турлари ва муддатлари. Жазони ижро этиш колониялари турлари ва 
уларни белгилаш шартлари. Манзил колонияси ва бу колонияни 
белгилаш мумкин бўлган шахслар доираси. Озодликдан маҳрум 
этишни 
либераллаштиришнинг 
ижтимоий-ҳуқуқий 
аҳамияти. 
Умрбод 
озодликдан 
маҳрум 
қилиш 
жазоси. 
Ўлим 
жазоси 
қўлланилишининг қисқартирилиш босқичлари. Ўлим жазосини 
жиноят 
қонунидан 
чиқариш 
(Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2005 йил 1 августдаги фармони, Ўзбекистон 
Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги “Ўлим жазоси бекор 
қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим 
қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 
Қонуни, 2007 йил 30 августдаги Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси, 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
ва 
Президент 
Девонининг 
Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма 
мажлисидаги “Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёти йўли” 
номли маърузасига асосланган ҳолда). Умрбод озодликдан маҳрум 


12 
қилиш жазоси. Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш жазоси. 
Ушбу жазони қўллаш шартлари ва тартиби. 
Жазо тайинлаш 
Жазо тайинлашнинг умумий асослари. Асосий ва қўшимча жазо 
тайинлаш. Жазо тайинлашда жиноят қонуни Умумий қисми 
нормаларининг аҳамияти. Жазо тайинлашни либераллаштиришнинг 
ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти. Жазо тайинлашда ҳисобга олиниши 
керак бўлган ҳолатлар. Жавобгарликни енгиллаштирувчи ва 
оғирлаштирувчи ҳолатлар. Енгилроқ жазо тайинлаш. Тамом 
бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жазо 
тайинлаш. Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш. Бир 
неча жиноятлар учун асосий ва қўшимча жазолар тайинлаш тартиби. 
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасида назарда тутилган 
тартибда жазоларнинг енгилроғини оғирроғи билан қоплаш, қисман 
ёки тўла қўшиш тартибида жазо тайинлаш. Бир неча ҳукм юзасидан 
жазо тайинлаш (Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги 
“Ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон 
Республикасининг 
айрим 
қонун 
ҳужжатларига 
ўзгартиш 
ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни). Турли хил асосий ва 
қўшимча жазоларни қўшиш. Қўшимча жазоларнинг мустақил 
ижроси. Жазо муддатига дастлабки қамоқ вақтини қўшиб ҳисоблаш. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling