Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

 
3. 
Жиноят ҳуқуқининг тартибга солиш метод 
(услублари)лари 
Ҳуқуқ назариясига кўра, ҳуқуқ соҳалари бир-биридан тартибга 
солиш предмети ва методларига кўра фарқланади. Ҳуқуқ соҳасининг 
тартибга солиш предмети ўз навбатида тартибга солиш метод 
(услуб)ларини белгилайди. Хусусан, жиноят ҳуқуқи методлари 
жиноят ҳуқуқи предметидан келиб чиқади. Жиноят ҳуқуқи предмети 
жиноят ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий 
муносабатларни билдирса, жиноят ҳуқуқи методлари ушбу ижтимоий 
муносабатлар қандай усуллар билан тартибга солинишини англатади. 
Жиноят-ҳуқуқий тартибга солиш метод(услуб)лари деганда 
жиноят ҳуқуқининг предмети ҳисобланган ижтимоий муносабатларга 
жиноят-ҳуқуқий таъсир этиш усул ва услублари йиғиндиси 
тушунилади. 
Жиноят-ҳуқуқий тартибга солиш методи жиноят қонунчилигида 
кўрсатилган чораларни қўллаш билан қўрқитиш, жиноят содир 
этишда айбдор деб топилган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш 
чораларини қўллашда ифодаланади. Жиноий жавобгарлик тушунчаси 
жиноят-ҳуқуқий тартибга солишнинг асосини ташкил этиб, ўз 
навбатида жамият ва давлат манфаатларини химоя қилган ҳолда 
жамият ва унинг аъзолари ижтимоий хавфсизлиги ҳамда ҳуқуқ-
тартиботни таъминлайди. 
Ижтимоий муносабатларни тартибга солишда жиноят ҳуқуқи 
методларига жиноят ҳуқуқи нормаларининг таркиби (диспозиция, 
санкция) турлича таъсир этади. Жиноятчини жиноят ҳуқуқи 
нормаларидаги санкция қизиқтирса, суриштирув ва тергов органлари 
учун 
жиноят 
ҳуқуқи 
нормалари 
диспозицияси 
жиноятни 
квалификация қилишда муҳим аҳамиятга эга. Судлар учун эса 
модданинг диспозиция ва санкцияси жазо тайинлашда аҳамият касб 
этади. 
Жиноят ҳуқуқининг тартибга 
солиш методлари 
Тартибга солиш методи 
Муҳофаза қилиш методи 


25 
Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда қуйидаги 
формулани келтириб чиқариш мумкин:
"Жиноят содир этилдими, жиноят-ҳуқуқий механизм ўзининг 
тартибга солиш функциясини тўлиқ бажариши керак". 
Жиноят-ҳуқуқий тартибга солиш методи сифатида жиноий 
жавобгарлик шахсларнинг хатти-ҳаракатига таъсир этишнинг икки: 
салбий ва ижобий жиҳатини ўз ичига олади. 
Жиноят-ҳуқуқий тартибга солиш методининг салбий жиҳати 
шахснинг хатти-ҳаракатларини жиноят деб баҳолаш билан боғлиқ 
бўлиб, шахс жиноят содир этиши билан унга таъсир этишда 
ифодаланади. Бундай ҳолатларда шахс жиноий жавобгарликка 
тортилиб, уни ҳукм қилиш ва унга жазо тайинлаш масаласи хал 
этилади. 
Ижобий жиҳат эса шахснинг хатти-ҳаракатларини ижобий 
(қонуний) деб баҳолаш билан боғлиқ бўлиб, шахснинг объектив 
зарурат туфайли вужудга келган ижтимоий фойдали хатти-
ҳаракатларига таъсир этишда ифодаланади.
1
Демак, жиноят ҳуқуқи ҳуқуқ соҳаси сифатида ўзининг предмети 
ҳисобланувчи ижтимоий муносабатларга тартибга солувчи методи 
орқали таъсир этади. Жиноят ҳуқуқий тартибга солишнинг бундай 
методи (усули) жиноят деб ҳисобланувчи ижтимоий хавфли 
қилмишларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий воситаларини 
қўллашда ифодаланади. 
Жиноят ҳуқуқининг муҳофаза қилиш функцияси ушбу ҳуқуқ 
соҳасининг мажбурий таъсир этиш методи орқали амалга оширилади. 
Бундай методлар адолатни ўрнатиш мақсадида жиноятчиларга 
қонунда кўрсатилган мажбурлов чораларини қўллашда ифодаланади.
2
 
Демак, 
жиноят 
ҳуқуқининг 
ҳуқуқий-тартибга 
солиш 
методларини икки: 
1. 
Тартибга солувчи; 
2. 
Муҳофаза қилувчи гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин. 
1
"Уголовное право". Общая часть. Учебник для вузов. Овт. ред - док. юрид. наук, проф. З.А. 
Незнамова - М.: Изд. группа «Инфра-Норма»*М, 1999. - С. 16,17. 
2
"Уголовное право". Общая часть. Учебник / Под. ред. Н.И. Ветрова, Ю.И. Ляпунова - М.: Новый 
Юрист, КноРус, 1997. - С. 30,31. 


26 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling