Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Жиноят қонунчилиги – Олий давлат хокимияти органи 
томонидан ўрнатилган жиноят деб ҳисобланадиган қилмишлар 
доираси, уларни содир этганлик учун жавобгарлик, жазо тайинлаш
жазо турлари ва хажми, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш 
асослари, 
шунингдек, 
жиноий 
жавобгарлик 
асослари 
ва 
принципларини белгиловчи ҳуқуқ нормалари мажмуидан иборат 
бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тизимидаги мустақил 
қонунчилик соҳасидир. 
Мустақил ҳуқуқ тармоғи ҳисобланган жиноят ҳуқуқидан фарқли 
равишда жиноят ҳуқуқи фани давлатнинг жиноятчиликка қарши 
кураш соҳасидаги сиёсати ҳамда жиноят ҳуқуқининг тарихий 
тараққиёт босқичлари бўйича қарашлар, ғоялар ва фикрлар тизимини, 
шунингдек жиноят ҳуқуқининг ўрганиш предмети, методлари
вазифалари, тизими ва шу каби масалаларни ўз ичига қамраб олади. 
Бу фан жиноят ҳуқуқи нормаларининг мажмуи сифатида унинг 
тарихини, қўллаш амалиётини ўрганади ҳамда бу борада турли хил 
илмий-қиёсий тадқиқотлар олиб борилишини тақозо этади. 
Бундан ташқари, жиноят ҳуқуқи тушунчаси ўқув интизоми 
сифатида қўлланилиб, у юридик ўқув юртларидаги жиноят ҳуқуқи 
бўйича ўқув материаллари ва мавзу режаларини ўз ичига олади. 


19 
Демак, жиноят ҳуқуқи тушунчаси: ҳуқуқ тармоғи, қонунчилик 
соҳаси, юридик фан ва ўқув интизоми сифатида қўлланилиши 
мумкин. 
Жиноят ҳуқуқи ҳуқуқ тармоғи сифатида умуммажбурийлик ва 
мустақиллик ҳусусиятларини ўзида акс эттиради.
1
Жиноят ҳуқуқининг умуммажбурийлик ҳусусияти шунда 
намоён бўладики, шахс жиноий қилмиш содир этдими – у 
жавобгарликка тортилиши керак, жиноят содир этганликда айбдор 
деб топилган шахсни жавобгарликка тортиш эса давлат томонидан 
мажбурлов чоралари(кучи)ни қўллаш орқали таъминланади. Жиноят 
ҳуқуқининг бундай ҳусусиятга эгалиги ушбу ҳуқуқ соҳаси 
нормаларининг императивлигини билдиради. 
Жиноят ҳуқуқининг умуммажбурийлик ҳусусияти қуйидаги 
икки омил билан белгиланади: 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling