Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


  Жиноят ҳуқуқи фани ва унинг предмети


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

5. 
Жиноят ҳуқуқи фани ва унинг предмети. 


32 
NOTA BENE! 
 
Жиноят ҳуқуқи жиноий жавобгарликка тортиш асослари ва 
шартлари, жиноят ва жазо тушунчалари, уларнинг моҳияти, 
жиноят ҳуқуқининг институтлари ва нормалари, уларнинг амалда 
қўлланилиши ва аҳамияти, жиноятчиликка қарши кураш 
натижаларини яхшилаш мақсадида жиноят қонунини амалда 
қўллаш тенденциялари ҳақидаги ғоялар, фикрлар, қарашлар, 
концепциялар ва ҳуқуқий билимлар мажмуини ифодаловчи 
юридик фандир. 
Жиноят 
ҳуқуқи 
фани 

юридик 
фанлар 
тизими 
(юриспруденция)даги мустақил ҳуқуқий фан бўлиб, жиноят ҳуқуқи, 
шунингдек жиноятчиликка қарши курашиш йўллари ва воситалари 
ҳақидаги жамиятда айни вактда ҳукм сураётган қарашлар, ғоялар ва 
фикрлар тизимидан иборатдир. 
Жиноят ҳуқуқи фанининг предмети ҳуқуқий ходисалар ва 
жараёнлар бўлганлиги учун у юридик фанлар тизимига кирса ҳам, 
бир вактнинг ўзида ижтимоий (гуманитар) фанларнинг бир тармоғи
ҳам ҳисобланади.
Айнан шунинг учун ҳам жиноят ҳуқуқи фани жиноят 
қонунчилигининг объектив ходиса ва жараёнлар билан боғлиқликда 
ўрганади, шунингдек жиноятчиликка қарши курашишнинг норматив 
ҳуқуқий базасини шакллантириш йуналишида ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органларга тавсиялар ва Ўзбекистон Республикаси Олий 
давлат қонунчилик органига таклифлар (de lege ferenda)ни ишлаб 
чиқариш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ҳуқуқни қўллаш 
амалиёти 
бўйича 
эмпирик 
билимлар 
ва 
материалларни 
умумлаштиради ва таҳлил қилади. 
Жиноят ҳуқуқи фанининг предмети жиноят-ҳуқуқий тартибга 
солиш предметидан кенгроқ бўлиб, жиноят ҳуқуқий тартибга солиш 
предметини жиноят ҳуқуқи томонидан тартибга солинадиган 
ижтимоий муносабатлар ташкил этса, жиноят ҳуқуқи фанининг 
предмети - жиноят қонуни ва унинг амал қилиш муаммолари
шунингдек, 
жиноят 
қонуни 
нормаларини 
қўллаш 
амалиёти 
ҳисобланади. 
Шундай қилиб, жиноят ҳуқуқи фанининг предмети икки асосий 
институтдан: жиноят ва жазодан иборат. Жиноят ҳуқуқи ушбу 
институтларнинг ривожланиши ва ўзгаришини жиноятчиликка қарши 
кураш мақсадида уларни ўрганади. 


33 
Жиноят ҳуқуқи фанининг асосий вазифаларидан бири - аник 
ижтимоий-сиёсий ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят қонунини амалда 
қўллашнинг кенг умумлаштирилган асослари бўйича жиноят 
қонунчининг амалда қўллаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш 
ҳисобланади.
Жиноят ҳуқуқининг ижтимоийлик хусусияти (ижтимоийлиги) 
шундаки, у жиноят қонунчилиги, жиноят ҳуқуқи таркибидаги 
институт ва тушунчаларни статистик жиҳатдан эмас, балки унинг 
ўзгариши ва ривожланиши бўйича ўрганади. 
Демак, жиноят ҳуқуқи фани ўрганадиган предмет: 
a) 
жиноят қонунини илмий шарҳлаш; 
b) 
қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича тавсиялар 
ишлаб чиқиш; 
c) 
жиноят ҳуқуқининг тарихий тараққиёти босқичларини 
ўрганиш; 
d) 
миллий ва хорижий ҳуқуқий тизимларнинг илмий қиёсий 
таҳлил қилиш; 
e) 
жиноят ҳуқуқининг ижтимоийлик хусусиятидан келиб 
чиқиб, қилмишларни криминализация қилиш (қилмишларни жиноят 
деб топиш) ёки декриминализация қилиш, жиноят-ҳуқуқий тартибга 
солиш 
механизми, 
жиноят 
қонунчилигининг 
қўлланиши, 
жиноятчилик даражаси, тузилиши ва динамикаси тушунчалари 
орқали жиноят қонунчилигини реал ўрганиш; 
f) 
ҳалқаро жиноят ҳуқуқига оид муаммолар бўйича илмий 
тадқиқотлар олиб бориш.
1
Юқоридагиларга асосланиб, жиноят ҳуқуқи фани замонавий 
ҳуқуқий фан сифатида қуйидаги вазифалари мавжуд
1. 
маълум бир ижтимоий шарт-шароитларга таъсир қилувчи 
амалдаги жиноят қонунлар ҳамда унинг нормалари бўйича тизимли 
ва комплекс тадқиқотлар ўтказиш; 
2. 
умуман жиноят қонунлари ва уларнинг алоҳида 
институтлари, 
уларнинг 
умумлаштирилган 
ва 
алоҳида 
қўлланилишининг таҳлили борасида, шунингдек у ёки бу ижтимоий 
ҳолатларни криминализация ёки декриминализация қилиш бўйича 
прогноз бериш; 
1
"Курс уголовного права". Общая часть. Том 1: Учение о преступлении. Учебник для вузов. Под. ред. 
док. юрид. наук. проф. Н.Ф. Кузнецовой и конд. юрид. наук. доцента И.М. Тяжковой. - М: Изд. 
Зерцало, 1999. - С. 5.


34 
3. 
жиноят қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва 
қўшимчалар киритиш, шунингдек унинг амал қилиши ва қўлланиши 
бўйича 
тавсиялар 
ишлаб 
чиқишда 
давлат 
органларининг 
катнашишини таъминлаш; 
4. 
хорижий мамлакатлар жиноят қонунларини ўрганиш ва 
уларнинг ижобий томонларини Ўзбекистон Республикаси жиноят 
қонунларига киритиш ва амалиётда синаб кўриш. (Хусусан, 
шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини химоя қилиш, бозор иктисодиёти, 
тинчлик 
ва 
инсоният 
хавфсизлиги 
масалалари 
бўйича 
қонунчиликдаги янги нормаларни қўллаш борасида.);
5. 
жиноят 
ҳуқуқининг 
ривожланиш 
йўлларини 
илмий 
жиҳатдан 
асослаш 
ва 
прогноз 
қилиш, 
ҳуқуқий-демократик 
давлатнинг моҳияти, вазифалари ва принципларига тўлиқ мос 
келувчи жиноят қонунчилиги концепцияларини ишлаб чиқиш.
1

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling