Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


  Жиноят ҳуқуқининг вазифалари (функциялари)


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

4. 
Жиноят ҳуқуқининг вазифалари (функциялари). 
Жиноят ҳуқуқининг вазифалари Ўзбекистон Республикаси 
Жиноят кодексида аник белгиланган бўлиб, кодекснинг 2-моддасига 
кўра, жиноят ҳуқуқининг вазифалари шахсни, унинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий 
мухитни, 
тинчликни, 
инсоният 
хавфсизлигини 
жиноий 
тажовузларидан қўриқлаш, шунингдек жиноятларни олдини олиш
фуқароларни республика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш 
рухида тарбиялашдан иборатдир. 
Ана шу вазифаларни амалга ошириш учун кодекс жавобгарлик 
асослари ва принципларини, қандай ижтимоий хавфли қилмиш 
жиноят эканлигини аниклайди, ижтимоий хавфли қилмишлар содир 
этган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган жазо ва 
бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини белгилайди. 
Бизга ҳуқуқ назариясидан маълумки, хар бир ҳуқуқ соҳаси ўз 
олдига қўйган вазифаларни маълум бир ўзига хос функциялар орқали 
амалга оширади. 
Юқорида жиноят қонунида кўрсатиб ўтилган вазифалар жиноят 
ҳуқуқининг қуйидаги: 
1. 
Тартибга солиш (регулятив; 
2. 
Муҳофаза қилиш (негатив); 
3. 
Олдини олиш (профилактик); 
4. 
Тарбиявий  функциялари орқали бажарилади 
Жиноят ҳуқуқи ўзининг тартибга солиш функцияси орқали 
жиноят қонунида назарда тутилган қоидаларга амал қилиш мақсадида 
жиноят ҳуқуқий нормалар орқали шахснинг хатти-ҳаракатларига 
Жиноят ҳуқуқининг 
тартибга солиш 
методлари 
Тартибга солиш 
функцияси 
Муҳофаза 
қилиш 
функцияси 
Тарбиявий 
функцияси 
Олдини олиш 
функцияси 


27 
таъсир этади. Бу функция орқали маълум бир хатти-ҳаракатлар 
тақиқлаб қўйилади ("ўғрилик қилма", "босқинчилик қилма"). 
Тартибга солиш функцияси орқали жиноят ҳуқуқи жиноят содир 
этилганидан кейин вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни 
тартибга солади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling