Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

 
8. 
Жиноят ҳуқуқи тизими. 
 
NOTA BENE! 
 
Жиноят ҳуқуқи тизими деганда, маълум бир илмий 
изчиллик, 
кетма-кетликда 
жойлашган 
жиноят 
ҳуқуқи 
институтлари ва нормаларининг йиғиндисидан иборат тизим 
тушунилади. 
Демак, жиноят ҳуқуқи тизими икки элементдан иборат: 
1. Жиноят ҳуқуқи инситутлари; 
2. Жиноят ҳуқуқи нормалари. 


41 
Жиноят ҳуқуқи институтлари деганда бир-бирига якин бўлган 
маълум бир доирадаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи 
жиноят ҳуқуқи нормаларининг йиғиндиси тушунилади. 
Жиноят ҳуқуқи тизими қуйидаги институтлардан ташкил 
топган: 
 
жиноят қонунчилиги 
 
жиноят (жавобгарлик асослари) 
 
жазо ва уни тайинлаш 
 
тиббий йусиндаги мажбурлов чоралари 
 
шахсга қарши жиноятлар 
 
тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар 
 
иктисодиёт соҳасидаги жиноятлар 
 
экология соҳасидаги жиноятлар 
 
хокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмаларининг фаолият 
тартибига қарши жиноятлар 
 
жамоат хавфсизлигига ва жамоат тартибига қарши 
жиноятлар 
 
харбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар. 
Бундай 
институтлар 
ўз 
навбатида 
субъинститутларга 
бўлинади. Масалан, "жиноят"(жавобгарлик асослари) институти - 
жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахслар, тамом бўлмаган 
жиноят, иштирокчилик, бир канча жиноят содир этиш, қилмишнинг 
жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар каби субъинститутлардан 
иборат. 
Жиноят ҳуқуқи нормалари деганда, жиноят содир этилганидан 
кейин вужудга келувчи ижтимоий муносабатларни тартибга 
соладиган хулк-атвор (юриш-туриш) қоидалари тушунилади. 
Жиноят ҳуқуқи нормалари императив, тартибга солиш ва 
ҳуқуқни қўллаш ҳусусиятларига эга
1

Жиноят 
ҳуқуқи 
нормаларининг 
императивлиги 
бундай 
нормаларнинг катъий ўрнатилганлиги ҳамда уларнинг бажарилиши 
мажбурийлигини билдиради. 
Жиноят ҳуқуқи нормаларининг тартибга солиш ҳусусиятдалиги 
шуни билдирадики, бундай нормалар жиноят содир этилганидан 
кейин юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солади ва 
бундай ижтимоий муносабатлар вужудга келиши билан қўлланилади. 
1
Курс уголовного права". Общая часть. Том 1: Учение о преступлении. Учебник для вузов. Под. ред. 
док. юрид. наук. проф. Н.Ф. Кузнецовой и конд. юрид. наук. доцента И.М. Тяжковой. - М: Изд. 
Зерцало, 1999. - С. 86. 


42 
Жиноят ҳуқуқи нормаларининг ҳуқуқни қўллаш ҳусусияти 
жиноят ҳуқуқи нормалари орқали Жиноят кодексида кўрсатилган 
барча умумий қоидалар ва санкцияларининг амалда қўлланишини 
ифодалайди. 
Жиноят ҳуқуқи нормаларини моҳиятига кўра қуйидаги турларга 
бўлиш мумкин: 
1. 
Норма-принциплар 

жиноят 
ҳуқуқининг 
умумий 
қоидалари ҳисобланган жиноят ҳуқуқи вазифалари ва принципларини 
белгилаб берувчи нормалар. (Жиноят кодекси 2-10 моддалари). 
2. 
Дефинитив нормалар - жиноят-ҳуқуқий тушунчаларни 
белгилаб берувчи нормалар. Масалан, жиноят ва ижтимоий хавфли 
қилмиш тушунчалари (Жиноят кодекси 14- моддаси), жиноят учун 
жавобгарлик тушунчаси (Жиноят кодекси 16-моддаси), акли расолик 
тушунчаси (Жиноят кодекси 18-моддаси), иштирокчилик тушунчаси 
(Жиноят кодекси 27-моддаси), жазо тушунчаси (Жиноят кодекси 42-
моддаси) ва хк. 
3. 
Муҳофаза қилувчи нормалар - жиноят қонуни билан аник 
бир объектни - ижтимоий муносабатларни муҳофаза қилувчи 
нормалар. Жиноят кодекси Махсус қисмидаги барча нормалар 
муҳофаза қилувчи нормалар ҳисобланади. 
4. 
Тақиқловчи нормалар - Жиноят кодекси Махсус қисми 
моддалари таркибида мавжуд бўлиб, маълум бир қилмишлар содир 
этиш ёки этмасликни тақиқлаб қўювчи нормалар. Масалан, одам 
ўлдириш(97- модда), шахснинг соғлигига шикаст етказиш(104-111 
моддалар), ўғрилик(169- модда) ва шу каби қилмишларни тақиқловчи 
нормалар
1

Жиноят кодекси жиноят ҳуқуқининг ягона манбаи бўлганлиги 
сабабли жиноят қонунчилиги тизимидан келиб чиқиб, жиноят ҳуқуқи 
нормаларини икки гуруҳга бўлиш мумкин. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling