Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ 
ПРИНЦИПЛАРИ 
Қонунийлик 
принципи 
(ЖК 4-моддаси) 
Фуқароларнинг 
қонун олдида 
тенглиги 
принципи 
(ЖК 5-моддаси) 
Демократизм 
принципи 
(ЖК 6-моддаси) 
Инсонпарварлик
принципи 
(ЖК 7-моддаси) 
Одиллик
принципи 
(ЖК 8-моддаси) 
Айб учун 
жавобгарлик 
принципи 
(ЖК 9-моддаси) 
Жавобгарликнинг 
муқаррарлиги 
принципи 
(ЖК 10-моддаси) 


47 
Жиноят ҳуқуқи принциплари - жиноятчиликка қарши курашиш 
соҳасида қонун чиқарувчи, қонунни амалда қўлловчи органлар ва 
барча фуқаролар учун мажбурий бўлган асосий қоидалардир. 
Жиноят ҳуқуқи принциплари қуйидаги: 
a) 
халқаро ва миллий ҳуқуқ нормаларига мос келиши; 
b) 
жиноят ҳуқуқи принципларининг фундаментал ҳусусиятга 
эга эканлиги; 
c) 
жиноят ҳуқуқи принципларининг ўзаро алоқадорлиги каби 
белгиларга эга.
Жиноят ҳуқуқи принциплари биринчи навбатда халқаро ҳуқуқ 
нормаларига, яъни халқаро ташкил отлар томонидан қабул қилинган 
ҳужжатларга мос келиши керак. Шунингдек, жиноят қонунидаги 
принциплар ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 
мос келиши ва ундаги нормалардан келиб чиқиши керак. 
Жиноят ҳуқуқи принциплари жиноят ҳуқуқи нормалари учун 
фундаментал асос бўлиб хизмат қилади, яъни жиноят ҳуқуқи 
нормалар жиноят ҳуқуқи принципларидан келиб чиқади ва уларга зид 
бўлмаслиги керак. Бундай принциплар назарияда принцип нормалар 
деб аталади. 
Жиноят ҳуқуқи принциплари бир-бирига боғлиқ тарзда 
занжирсимон ҳаракатда бўлиб, улардан бирининг бузилиши ўз 
навбатида бошқа принципларнинг бузилишига олиб келади. 
Жиноят ҳуқуқи принциплари объектив ва субъектив белгиларга 
эга. 
Принципларнинг 
объектив 
белгиси 

жиноят 
ҳуқуқи 
принципларининг 
жиноят 
ҳуқуқи 
нормалари 
билан 
мустаҳкамланганлиги ва ҳуқуқий фаолиятнинг асоси бўлиб хизмат 
қилишида ифодаланади. 
Принципларнинг 
субъектив 
белгиси 

жиноят 
ҳуқуқи 
принципларининг алоҳида субъектлар: қонун чиқарувчи ва ҳуқуқни 
қўлловчи органлар, шунингдек фуқаролар томонидан индивидуал 
онгли қабул қилиб олиниши билан боғлиқдир. 
Принципларнинг субъектив моҳияти уларнинг умумтартибга 
солувчи аҳамиятга эга эканлигини билдириб, шахсларни ўз қилмиш 
(хатти-ҳаракат)ларини бошқара олишларига ундайди.
1
1
"Уголовное право". Общая часть. Учебник // Под. ред. Н.И. Ветрова, Ю.И. Ляпунова - М.: Новый 
Юрист, КноРус, 1997. - С. 39. 
Келина С.Г., Кудрявцев В.Н. «Принципы советского уголовного права». М.,1988 – С. 7 


48 
Жиноят ҳуқуқи принциплари жиноят қонунчилигини "қўллаш" 
борасида жиноят ҳуқуқи учун асосий қоидаларни белгилаб беради. 
Жиноят ҳуқуқи принципларининг "ҳаракатланиш механизми" 
жиноят қонунларини қўлловчи шахслар (суриштирувчи, терговчи, 
прокўрор, судья) орқали амалга оширилади. 
Жиноят ҳуқуқи принциплари бузилганда бундай бузилишларни 
бартараф этиш ҳамда принципларнин бузилишига олиб келган 
ғайриқонуний қарор ва хатти-ҳаракатларни бекор қилиш учун давлат 
назорати (суд, прокуратура органлари назорати) ҳаракатга келади. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида белгиланган 
принциплар: 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling