Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жиноят ҳуқуқи фанининг тизими Умумий қисм Махсус қисм 46 9.
Жиноят ҳуқуқи фанининг тизими жиноят ҳуқуқи тизимидан
фарқ қилиб, жиноят ҳуқуқи фани жиноят ҳуқуқи институтлари ва нормаларидан ташқари жиноят ҳуқуқининг ўрганиш предмети, методлари, фаннинг вазифаларини, бошқа фанлар билан боғлиқлиги ҳамда жиноят ҳуқуқи соҳасида олиб бориладиган илмий тадқиқотларни ўз ичига олади. Жиноят қонунчилигидан келиб чиқиб, жиноят ҳуқуқи фани икки қисмдан иборатдир: 1. Умумий қисм 2. Махсус қисм. Умумий қисм жиноят ҳуқуқининг умумий қоидалари ва тушунчаларини ўз ичига олиб, унда жиноят ҳуқуқи тушунчаси, ўрганиш предмети ва методлари, вазифалари, принциплари, жиноят ва жиноятчилик тушунчалари, жиноят таркиби, жиноий жавобгарлик тушунчаси ва асослари, жазо тайинлаш, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилувчи ҳолатлар каби масалалар ўрганилади. Жиноят ҳуқуқининг Махсус қисмида эса хар бир аниқ жиноят, унинг таркиби, ушбу жиноят учун жавобгарлик ҳажми, жавобгарликни оғирлаштирувчи ва енгилллаштирувчи ҳолатлар, жазо тайинлаш каби масалалар ўрганилади. Жиноят ҳуқуқи фанининг тизими Умумий қисм Махсус қисм 46 9. Жиноят ҳуқуқи принциплари. Жиноят ҳуқуқининг муҳофаза қилиш ва олдини олиш вазифалари фақатгина жиноят ҳуқуқи принципларига қатъий риоя қилиниши орқали бажарилиши мумкин. Жиноят ҳуқуқи принциплари ҳақида тўла маълумот олиш учун қуйидаги масалаларга эътибор бериш керак: 1. жиноят ҳуқуқи принциплари тушунчаси, белгилари ва уларнинг аҳамияти; 2. принципларнинг жиноят ҳуқуқида қўлланилиши ва уларининг ҳаракатланиш механизми; 3. жиноят ҳуқуқи принциплари тизими. Жиноят ҳуқуқи принциплари деганда, умуман жиноят ҳуқуқи ёки унинг алоҳида институтлари мазмунини ифодаловчи, жиноят ҳуқуқи нормаларида мустаҳкамланган бошланғич асос, асосий ғоялар тушунилади. Принциплар жиноят қонунида мустаҳкамланган демократик давлатнинг жиноят-ҳуқуқий сиёсати моҳиятини ва хозирги йуналишларини ифодалайдиган, содир этилган жиноят учун жавобгарлик негизлари, чегаралари ва шакллари ҳақида ижтимоий- сиёсий, иқтисодий, ахлокий, диний ва ҳуқуқий тасаввурларни акс эттирадиган етачи ғоялар ва асосий қоидалардир. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling