Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

2. Жиноят-статистикаси - микдор кўрсаткичлари орқали 
маълум бир жиноят-ҳуқуқий ходисалар ва тушунчаларни билиб 
олишга қаратилган методдир. 
Бу метод орқали маълум бир мезонлар бўйича умумий микдор 
ўлчовлари амалга оширилади, бундай ўлчовлар нормалар, уларнинг 
диспозиция ва санкциялари, айбдорлик даражаси, судланганлик каби 
мезонлар бўйича амалга оширилиши мумкин. Масалан, бир йил 
ичида содир этилган ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир 
бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича статисик маълумотлар 
ёки бундай жиноятлар учун қўлланилган санкцияларнинг микдор 
кўрсаткичлари жиноят-статистикаси метод орқали аникланади. 
Жиноят-статистикаси методнинг аҳамияти шундаки, бу метод 
орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки илмий ходимлар 
томонидан аникланган жиноятлар квалификацияси, жазо ва 
жавобгарликдан озод қилиш бўйича суд амалиёти метериаллари 
ўрганиб чиқилиб, жиноятчиликка қарши курашнинг самарали 
воситаларини танлаш ва тавсиялар ишлаб чиқилади. 
3. Ижтимоий (ижтимоий) метод - жиноят ҳуқуқининг турли 
жиҳатлари бўйича ҳар хил тоифадаги шахслар - ҳуқуқни муҳофаза 
1
"Уголовное право Российской Федерации". Общая часть: Учебник / Под. Ред. Б.В. Здравомыслова – 
Изд. 2-е, перераб. и доп. – М.: Юристъ, 1999. – С. 30. 
2
"Курс уголовного права". Общая часть. Том 1: Учение о преступлении. Учебник для вузов. Под. ред. 
док. юрид. наук. проф. Н.Ф. Кузнецовой и конд. юрид. наук. доцента И.М. Тяжковой. - М: Изд. 
Зерцало, 1999. - С. 8-11 


36 
қилувчи органлар ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, оддий аҳоли, 
махкумлардан олинган суровлар (анкета, интервъю, эксперт 
баҳоси)дан иборат бўлади ва бундай суровномалар орқали маълум 
бир жиноят-ҳуқуқий ходиса ҳақида маълумот олиш мумкин. 
4. Тизимли метод - маълум бир тизим(гуруҳ)га кирувчи 
жиноят-ҳуқуқий 
ходисалар ва 
тушунчалар 
юзасидан 
илмий 
тадқиқотлар олиб боришда ифодаланади. Бу методдан қонун 
ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллашда, шунингдек жиноят қонуни, жиноят 
ҳуқуқи принциплари, жиноят, айб, жиноий жавобгарлик ва жазодан 
озод қилиш каби институтларни ўрганиш ҳамда уларни амалда 
қўллаш мақсадида фойдаланилади. 
Бу методга кўра, Жиноят кодексининг бўлим, боб ва моддалари 
ўз жойлашуви бўйича тизимлилик тамойилига жавоб бериши керак
моддаларни ташкил қилувчи гипотеза, диспозиция ва санкция эса 
яхлитликда микротизимни ташкил этади.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling