Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

2. Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи. 
Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят кодексининг 5-моддасида белгиланган бўлиб, 
унга кўра, жиноят содир этган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, 
дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий 
мавқеидан қатъий назар, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, 
қонун олдида тенгдирлар. 
Ушбу 
норманинг 
асоси 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясининг 
18-моддасида 
белгиланган 
бўлиб, 
унда 
“Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва 
эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирки, миллати, тили, дини, 
ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавкеидан 
катъий назар, қонун олдида тенгдирлар.”,- деб кўрсатиб ўтилган. 
Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципида: 
биринчидан
Жиноят 
кодекси 
5-моддасида 
кўрсатилган 
белгилар ва ҳолатлардан катъий назар фуқароларнинг тенглиги, 
уларнинг бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканлигини 
ифодаланади; 
иккинчидан, Жиноят қонунининг бир хилда қўлланилишини 
таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 5-моддасининг номи 
билан унинг мазмуни мос келмасдан, ушбу моддада фақат жиноят 
содир этган шахсларнинг қонун олдида тенглиги ҳақида гапирилган. 
Лекин жиноят ҳуқуқий муносабатларнинг барча иштирокчилари, 
жиноят содир этган шахслардан ташқари, жабланувчи, жиноят 
қонунини қўлловчи шахслар ҳам фуқароларнинг қонун олдида 
тенглиги принципига амал қилишлари шарт.
Қонун чиқарувчи томонидан тенглик принципига амал 
қилиниши (қилмишларни жиноий деб топиш масаласи борасида) 
барча жиноий ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарликни 
белгилашда ифодаланади. Бундан ташқари, шахс, жамият ва давлат 
манфаатларининг химоя қилиниши масаласида ҳам тенглик 
принципига амал қилиниши керак. Хусусан, махсус субъектларнинг 


53 
қилмишларини жиноят деб топишда, масалан, мансабдор шахслар
харбийлар ва судьялар қилмишлари учун бошқалар жавоб бермайди. 
Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципининг бузилиши 
жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Масалан, Жиноят кодекси 141-моддасида фуқароларнинг тенг 
ҳуқуқлилигини бузиш учун, 156-моддасида эса адоват кузгатиш 
мақсадида 
миллий, 
иркий 
ва 
диний 
мансублигига 
кўра 
фуқароларнинг тенглигини бузиш учун жиноий жавобгарлик 
белгиланган. 
Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи халқаро-
ҳуқуқий ва конституциявий принцип бўлганлиги учун барча 
қонунларда катъий ўрнатилиши керак. 
Амалиётда бундай принцип кўпинча жиноят содир этган 
шахсларнинг мулкий аҳволи ва мансаб мавкеи мезонларига кўра 
бузилади. Бундай бузилишлар жиноят иши қўзғатмаслик, жиноят 
таркиби мавжуд эмаслиги сабабли жиноят ишини тугатиш каби 
шаклларда бўлиши мумкин. 
Демак, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи содир 
этган жинояти учун хар бир шахснинг тенг жавобгарлиги, жиноий 
жавобгарлик асосларининг барча учун бир хилда қўлланилиши(амал 
қилиши)ни билдиради. Бундай принципдан истисно ҳолатлар 
ижтимоий 
адолат 
ва 
инсонпарварлик 
принциплари 
орқали 
ўрнатилиши мумкин. Масалан, вояга етмаганлар, хомиладор аёллар 
жавобгарлиги, шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусияти каби 
ҳолатлар. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling