Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

 
3. Демократизм принципи. 
 
Демократизм принципи Ўзбекистон Республикаси Жиноят 
кодексининг 6-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра, жамоат 
бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ёки 
жамоалар жиноят содир этган шахслар ахлокини тузатиш ишига 
қонунда назарда тутилган ҳолларда жалб қилинишлари мумкин.
Ушбу принцип, яъни демократизм принципи:
биринчидан, жиноят содир этган шахсларни ахлокан тузатиш 
мақсадини кўзлайди; 
иккинчидан, қонунда назарда тутилган ҳолларда жамоат 
бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ёки 
жамоаларни жалб қилинишини таъминлайди. 


54 
Демократизм принципининг асосий вазифаси жиноят содир 
этган 
шахсларни 
қайта 
тарбиялаш 
жараёнида 
жамоат 
бирлашмаларини, жамоатчиликни жалб этиш ҳисобланади. Албатта, 
ушбу ишга жамоат бирлашмаларини жалб қилиш шартлари, шакли 
ва тартиби қонунда алоҳида кўрсатиб ўтилган бўлиши керак. 
Демократизм принципини бошқача тарзда “жамоатчилик ёрдами 
принципи” деб ҳам аташ мумкин. Ушбу принципнинг бундай 
номланишига сабаб – жиноят қонунида жиноят содир этган 
шахсларни 
кайта 
тарбиялашда 
жамоатчилик 
ёрдамига 
таянилганлигини ушбу норма орқали ифодаланган. 
Айрим олимлар фикрига кўра,
1
демократизм принципи 
ижтимоийизм давридан қолган бўлиб, қонунийлик принципининг 
бузилишига олиб келади. Лекин бу фикрга кушилиб бўлмайди. Чунки 
жиноят содир этган шахсни қайта тарбиялаш инсонпарварлик 
принципининг асосини ташкил этиб, демократизм принципи 
жиноятчиларни кайта тарбиялаш мақсадини кўзлайди ва уларни 
қайта тарбиялашнинг шаклларидан бири ҳисобланади.
 
4. Инсонпарварлик принципи. 
Бу принцип Жиноят кодексининг 7- моддасида белгилаб 
қуйилган бўлиб, учта асосий қоида(норма)ларни ўз ичига олади: 
1. 
Жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб 
бериш ёки инсон кадр-кимматини камситиш мақсадани кўзламайди. 
2. 
Жиноят содир этган шахсга нисбатан унинг ахлоқан 
тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур 
ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий 
таъсир чораси қўлланилиши керак. 
3. 
Жазонинг мақсадига Жиноят кодекси Махсус қисмининг 
тегишли моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш 
орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари 
тайинланиши мумкин. 
Инсонпарварлик принципи шахснинг шаъни ва кадр-кимматини 
химоя қилишга қаратилган бўлиб, унинг асоси Конституцияънинг 
26-моддасида ўз аксини топган. Унга кўра, ҳеч ким кийнокка 
солиниши, зўравонликка, шавқатсиз ёки инсон қадр-қимматини 
камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. 
1
" Курс уголовного права". Общая часть. Том 1: Учение о преступлении. Учебник для вузов. Под. 
ред. док. юрид. наук. проф. Н.Ф. Кузнецовой и конд. юрид. наук. доцента И.М. Тяжковой. - М: Изд. 
Зерцало, 1999. – С. 66. 


55 
Инсонпарварлик принципи икки
биринчидан, жамиятнинг хар бир аъзосининг шахсий ва мулкий 
хавфсизлигини, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиноят ҳуқуқий 
воситалар орқали химоя қилинишини таъминлаш; 
иккинчидан, 
жиноят 
содир 
этган 
шахсга 
нисбатан 
қўлланиладиган жазо чораси кийнок, зуравонлик, жисмоний азоб, 
инсон шаъни ва кадр-кимматини камситувчи тазйиқлардан ҳоли 
бўлиши маъносида қўлланилади. 
Жиноят қонунчилигида инсонпарварлик принципининг мазмуни 
ижтимоий тузумнинг ижтимоий-сиёсий моҳияти билан боғлиқ 
вазифаларни ечишда одил судловнинг мақсади ва жиноят-ҳуқуқий 
воситалар билан белгиланади. 
Инсонпарварлик принципи бошқа принциплар билан биргаликда 
жиноят содир этган шахс билан муносабатда бўлиш қоидалари, 
халқаро 
стандартлар 
ҳамда 
фуқаролар, 
жамият 
ва 
давлат 
манфаатларини химоя қилиниши белгиланган нормаларга мос 
равишда жиноят-ҳуқуқий воситаларнинг қўлланилиш тизимини 
белгилайди. 
Бу принцип Жиноят кодексининг бир неча моддаларида ўз 
аксини топган. Хусусан, Жиноят кодекси 2-моддасида жиноят 
қонунининг 
вазифалари 
сифатида 
шахс, 
унинг 
ҳуқуқ 
ва 
эркинликларини муҳофаза қилиш биринчи ўринга қуйилган. 
Шунингдек, Жиноят кодексида қилмишнинг жиноийлигини истисно 
қилувчи 
ҳолатлар, 
жавобгарлик 
ва 
жазодан 
озод 
қилувчи 
ҳолатларнинг 
мустаҳкамлангани 
жиноят 
қонунимизнинг 
инсонпарварлик принципига амал қилинган ҳолда тузилганлигидан 
дарак беради. 
Жиноят кодекси Махсус қисми эса шахс, унинг хаёти, соғлиги 
ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш ҳақидаги 
нормаларни ўз ичига олган бўлим ва боблардан бошланган. 
Юқорида айтиб ўтилган “Жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир 
чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш 
мақсадини кўзламайди”,- деган норма инсонпарварлик принципининг 
асосий қоидаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам 2001 йил 29 
августдаги 
қонунга 
кўра 
Жиноят 
кодексига 
киритилган 
ўзгартиришларга кўра ўлим жазоси белгиланган жиноятлар сони 4 
тага қисқартирилди. Хозирги кунда эса фақат “оғирлаштирувчи 
ҳолатларда қасддан одам ўлдириш” (97-модда 2-қисми), “терроризм” 
(155-модда) жиноятлари учун ўлим жазоси белгиланган бўлиб, олдин 


56 
бундай жиноятлар сони 13 та эди. Бу эса ўз навбатида 
инсонпарварлик 
принципининг 
амал 
қилиш 
доираси 
кенгайганлигидан далолат беради. 
Шунингдек, инсонпарварлик принципи жиноят ҳуқуқининг 
жавобгарлик ва жазодан озод қилиш институтида ҳам амал қилади. 
қонун чиқарувчи орган томонидан Жиноят кодексига “Вояга 
етмаганлар жавобгарлигининг хусусиятлари” деб номланувчи 
алоҳида 
бўлимининг 
киритилганлиги 
ҳам 
инсонпарварлик 
принципидан дарак беради.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling