Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

 
5.Одиллик принципи. 
Одиллик 
принципи 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Жиноят 
кодексининг 
8-моддасида 
белгиланган 
бўлиб, 
икки 
асосий 
норма(қоида)дан иборат: 
1. 
Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан 
қўлланиладиган жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона 
бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг 
ижтимоий хавфлилик даражасига мувофик бўлиши керак. 
2. 
Ҳеч ким айнан битта жинояти учун икки марта 
жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. 
Одиллик принципи икки жиҳатга эга: 
a) жиноят қонунининг одиллиги; 
b) жиноят учун суд томонидан тайинланган жазонинг одилона 
бўлиши. 
Жиноят қонунининг одилона бўлиши учун унда белгиланган 
қилмишларнинг жиноийлиги ва жиноят учун белгиланган жазо 
амалдаги ижтимоий талабларга жавоб бериши керак. Жиноят қонуни 
бундай талабларга жавоб бермаса, у жамият ҳуқуқий онгига таъсир 
қила олмайди, жамият манфаатларини химоя қила олмайди ва амалда 
ўз кучини йўқотади. 
Жиноят қонунининг одилона деб ҳисобланиши учун: 
a) 
ижтимоий асосланган бўлиши, яъни ўзининг муҳофаза 
қилиш ва олдини олиш вазифаларини бажарадиган, жиноят содир 
этган шахсларни ахлокан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом 
эттиришига тускинлик қилиш, шунингдек бошқа шахсларнинг янги 
жиноят содир этишини олдини олиш каби жазо мақсадларига 
эришадиган бўлиши керак; 


57 
b) 
криминологик асосланган бўлиши, яъни жиноятчилик 
даражаси, динамикаси, тузилиши ва прогнозидан келиб чиқиб, 
жиноятчиликни камайтириш мақсадини кўзлайдиган бўлиши керак; 
c) 
Жиноят-ҳуқуқий бўшлиқни ўз вақтида тўлдириш, яъни 
ҳақиқатан ҳам ижтимоий хавфли ҳисобланган қилмишларни ўз 
вақтида жиноят деб топиши керак.
1
Жазонинг одиллиги принципи жазо турлари, тизими, жиноий 
жавобгарлик ва жазодан озод қилиш тўғрисидаги нормаларда ҳам ўз 
аксини топган. 
Жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланиладиган жазо 
ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши учун қуйидаги: 
1. 
Қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси (жиноят 
натижасида етказилган зарарнинг миқдори ва уни содир этиш усули) 
ва ҳусусияти (жиноий тажовуз объекти); 
2. 
Айбдорнинг шахси (жинси, ёши, оилавий аҳволи) ва унинг 
хавфлилик даражаси; 
3. 
Жиноят 
содир 
этиш 
ҳолатлари, 
яъни 
жазони 
оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатлар; 
4. 
Айбнинг даражаси (шакли – қасддан ёки эхтиётсизлик 
орқасида) мувофиқ бўлиши керак 
Одиллик принципининг “ҳеч ким айнан битта жинояти учун 
икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмасдеган асосий 
қоидаси халқаро-ҳуқуқий ва конституциявий принцип ҳисобланади. 
Жиноят ҳуқуқи одиллик принципининг моҳияти шундаки, шахс 
содир этган қилмишнинг жиноийлиги жиноят қонунида белгиланган 
ҳолатлар ва ишончли далилларга асосланган ҳоллардагина у жиноий 
жавобгарликка тортилади. 
Ушбу принцип қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида 
тенглиги ва инсонапрварлик принциплари билан бевосита боғлиқдир. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling