Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Қиёсий-ҳуқуқий (компаративистик) метод


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

5. Қиёсий-ҳуқуқий (компаративистик) метод турли хил 
ҳуқуқий тизим ва давлатлардаги жиноят қонунларини киёслаб, 
уларнинг фарқларини ўрганиш мақсадида қўлланилади. Бу метод 
нафақат қонунчиликда, балки ҳуқуқни қўллаш борасида ва фанда ҳам 
қўлланилиши мумкин. 
6. Тарихий-қиёсий метод қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш 
борасида синалган тажрибани амалга ошириш учун аҳамиятли 
ҳисобланади. Масалан, халқаро жиноят ҳуқуқидаги Ньюрнберг ва 
Токио (харбий жиноятчиларга қарши) суд процесслари окибатида 
"Криминология" фани мустақил юридик фан ва ўқув интизоми 
сифатида вужудга келди. 
Юқоридаги методлардан ташқари қонунийлик, амалий ва илмий 
фаолиятнинг кенг қўлланилиши натижасида моделлаштириш, 
кибернетика каби математик методлар ҳам мавжуд бўлиб, билиш 
методлари сифатида қўлланилади. Масалан, кибернетик методлар ҳар 
хил 
турдаги 
маълумотларни, 
хусусан, 
жиноят-статистикаси, 
ижтимоий-ҳуқуқий, 
умумий-суд, 
тергов 
ва 
прокуратура 
органларининг амалиёти билан боғлиқ маълумотларни қайта 
ишлашда қўлланилади. Хозирги кунда бундай методлардан юридик 
ўқув юртларида илмий тадқиқот ишлари олиб боришда кенг 
қўлланилмоқда. 
7. 
Жиноят ҳуқуқи ва бошқа юридик фанларнинг ўзаро 
алоқадорлиги. 


37 
Жиноят ҳуқуқи ҳуқуқ тизимидаги ҳуқуқ соҳалари билан ўзаро 
боғлиқликда бўлиб, улардан айримлари билан ўхшашлиги ҳам 
мавжуд. Лекин жиноят ҳуқуқини бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқлай 
олиш керак. 
Жиноят ҳуқуқи бошқа ҳуқуқ соҳаларидан ўзининг предмети, 
вазифалари ва тартибга солиш услублари билан фарқ қилади. 
Жиноят ҳуқуқининг бошқа ҳуқуқ соҳалари - криминология, 
ҳуқуқий-статистика, жиноят ижроия ҳуқуқи, криминалистика, 
жиноят процесси, маъмурий, фуқаролик, халқаро ҳуқуқ ва шу каби 
ҳуқуқ соҳаларидан фарқли ва ўхшаш томонлари мавжуд.
Криминология жиноятчилик, унинг сабаблари, жиноятчи шахси 
ва жиноятларни олдини олишни ўрганади. Жиноят ҳуқуқининг 
предмети 
жиноят 
қонунчилиги 
ҳисобланса, 
криминологияда 
жиноятчилик, унинг сабаблари, вужудга келиш шарт-шароитлари, 
ўсиш даражаси, жиноятчининг шахси ва жиноятларнинг олдини олиш 
чоралари ўрганилади. Криминологияда ҳам жиноят ҳуқуқи сингари 
жиноят қонунчилиги муаммолари бўйича тадқиқотлар олиб 
борилади, лекин бундай вазиятда криминологиянинг методи 
социологик ҳусусиятга эга бўлади. 
Криминологиянинг жиноят ҳуқуқи билан боғлиқлиги шундаки, 
латент жиноятчилик, жиноятчиликнинг таркибий кўрсаткичлари 
ҳисобланган вояга етмаганлар жиноятчилиги, рецидив, гуруҳ 
томонидан содир этилган, зўравонлик билан содир этилган, 
шунингдек ғайриқонуний муомала воситараларининг қурол яроқ ва 
гиёхвандлик 
билан 
боғлиқ 
жиноятлар 
даражаси 
ҳақидаги 
криминологик маълумотлар жиноят қонунчилиги, унинг тартибга 
солиш механизми ишлаш даражасини таққослаш учун қўлланилади. 
Шунингдек, 
жиноятчининг 
шахси 
ҳақидаги 
мавжуд 
криминологик маълумотлар, яъни ижтимоий-демографик, ижтимоий-
псиҳологик белгилар - жиноий жавобгарлик ва жазо тайинлаш учун 
асос сифатида жиноят ҳуқуқининг "жиноятчининг шахси" деб 
номланган тоифасини тўлдирувчи ишончли статистик маълумотлар 
бўлиб хизмат қилади. 
Ҳуқуқий-статистиканинг предмети - умумий ва алоҳида 
институт сифатида жиноий гуруҳлар, жиноятларнинг турлари бўйича 
жиноятчиликнинг тузилиши, ҳолати ва динамикасининг микдор 
кўрсаткичлари ҳисобланади.


38 
Жиноят ҳуқуқи маълум бир ҳуқуқий ҳолат бўйича илмий 
хулосалар, ва тадқиқотлар олиб боришда ҳуқуқий-статистика ва 
унинг таркибий қисми ҳисобланган "жиноят статистикаси"га таянади. 
Ижтимоий 
хавфли 
қилмишларни 
криминализация 
ёки 
декриминализация қилиш учун ижтимоий шарт-шароитларни 
белгилаб олиш мақсадида статистик маълумотлар жиноят ҳуқуқи 
фани учун зарурдир.
Ҳуқуқий-статистика жиноят ҳуқуқи учун жиноятчилик ва 
жиноятчининг 
шахсининг 
процессуал 
хусусиятлари 
ҳақида 
маълумотларни етказиб беради. Бундай маълумотлар жиноят 
қонунчилигининг қўлланилиш ҳолатини фактик баҳолаш учун зарур 
бўлган "бекор қилинган ҳукмлар", "очилмаган жиноятлар микдори", 
"жавобгарликнинг мукаррарлиги принципларига риоя этилмаганлиги 
сабаблари" ҳақидаги маълумотлар бўлиши мумкин. 
Жиноят-ижроия ҳуқуқи - суд ҳукмлари бўйича жазони ижро 
этиш тартибини белгилайди ва бу борада вужудга келган ижтимоий 
муносабатларни тартибга солади. 
Жиноят-ижроия ҳуқуқи фани жиноий жазо ва бошқа ҳуқуқий 
таъсир чораларини ижро этиш жараёнида жазонинг мақсади, уни 
амалга ошириш ва жазони қўллаш натижаларини ўрганади. 
Жиноят-ижроия ҳуқуқи жазо, криминал рецидиви, жиноий 
жавобгарлик ва жазодан озод қилувчи ҳолатлар каби масалалар 
бўйича жиноят ҳуқуқи билан бевосита боғлиқдир. 
Криминалистика - содир этилган жиноятга оид далилларини 
топиш, мустаҳкамлаш ва тадқиқ қилиш, шунингдек жиноятчи 
шахсини аниқлаш ва қидирув ишларини амалга ошириш усул, услуб 
ва воситалари тизимини ўрганувчи фандир. 
Жиноят ҳуқуқи фани криминалистика билан бевосита боғлиқ 
бўлиб, жиноят ҳуқуқи бошқа фанлар, суд психиатрияси, суд 
медицинаси, суд псиҳологияси кабилардан фойдаланиб қилмиш ва 
жиноятчининг ижтимоий хавфлилик даражасини белгилаш, содир 
этилган жиноятларни фош этиш, жиноятчи шахсига баҳо бериш 
ҳамда жиноят таркибининг барча элементларини аниқлашда 
криминалистика фанига таянади. 
Жиноят процесси ва жиноят ҳуқуқи ўзаро боғлиқ фанлар бўлиб, 
улар биргаликда юриспруденцияда "моддий ва процессуал жиноят 
ҳуқуқи" 
деб 
аталади. 
Жиноят 
ҳуқуқи 
жиноят 
ҳуқуқий 
муносабатларнинг моддий асосини белгилаб берса, жиноят процесси 


39 
жиноят-ҳуқуқий муносабатларнинг процессуал тартибини асослаб 
беради. 
Жиноят ҳуқуқи жиноий қилмишлар доираси, жавобгарлик 
асослари ва принциплари, жазо тайинлаш, жазо турлари ва 
чегараларини, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилувчи 
ҳолатлар ҳақидаги моддий нормаларни белгилаб берса, жиноят 
процесси жиноят ишларини юритиш, жиноятларни очиш, жиноят 
ишларини кўриб чиқиб хал қилиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органлар фаолиятини белгиловчи процессуал нормалар мажмуини 
ифодалайди.
Жиноят процесси ва жиноят ҳуқуқи бир-бирига "шакл ва 
мазмун" жиҳатдан боғлиқдир. Жиноят ҳуқуқи жиноятчиликка қарши 
кураш соҳасидаги давлат сиёсатининг "мазмуни"ни ташкил этса, 
жиноят процесси бундай сиёсатнинг "шакли"ни ифодалайди. 
Маъмурий 
ҳуқуқ 
маъмурий 
ҳуқуқбузарлик, 
маъмурий 
жавобгарликка тортиш асослари ва тартиби, маъмурий ишларни 
кўриб чиқиш тартибини белгилаб берувчи ҳамда ўрганувчи фандир. 
Маъмурий ҳуқуқ маъмурий ҳуқуқбузарлик билан жиноятлар 
ўртасидаги чегарани белгилаш, маъмурий ва жиноий жазо 
санкциялари, жиноий қилмишнинг маъмурий ҳуқуқбузарликка 
айланиши ва аксинча, маъмурий ҳуқуқбузарликнинг криминализация 
қилиш бўйича жиноят ҳуқуқи билан боғлиқдир. 
Ўзбекистон 
Республикасида 
бозор 
муносабатлари 
амал 
қилаётган шароитда фуқаролик ва жиноят қонунчилигининг ўзаро 
боғлиқлигини кўришимиз мумкин. Хусусан, бундай алокадорлик 
мулкий 
ҳусусиятдаги 
жиноятлар, 
яъни иктисодиётга 
қарши 
жиноятлар, фуқаролик ҳуқуқидаги деликтларга баҳо беришда 
билинади. Жарима, моддий зарар ва маънавий зиённи коплаш каби 
санкциялар борасидаги илмий-қиёсий тадқиқотлар жиноий ва 
фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарлик ўртасидаги фарқни тўғри аниқлаш 
имконини беради. 
Жиноят ҳуқуқи ва тадбиркорлик ҳуқуқи ўртасидаги ўзаро 
боғлиқлик иктисодиёт асосларига қарши ва хўжалик фаолияти 
соҳасидаги жиноятлар - ғайриқонуний банк ва тадбиркорлик 
фаолияти билан шуғулланиш, ғайриқонуний савдо қилиш, савдо 
қилиш қоидаларини бузиш, сохта тадбиркорлик, сохта банкротлик ва 
шу каби жиноятлар учун жавобгарлик белгилашда намоён бўлади. 
Бизга маълумки, 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида "Экология соҳасидаги 


40 
жиноятлар" деб номланувчи махсус IV бўлим ажратилган бўлиб, 
айнан ана шу бўлим жиноят ҳуқуқининг экология ҳуқуқи билан 
боғлиқлигини кўрсатади. Жиноят 
ҳуқуқидаги 
ушбу 
бўлими 
нормалари бланкет ҳусусиятга эга, яъни атроф мухитни муҳофаза 
қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг 
аниқ шаклларини билиб олиш учун экология ҳуқуқи нормаларига 
мурожаат қилиш керак бўлади. 
Меҳнат ҳуқуқи билан жиноят ҳуқуқининг ўзаро алоқадорлигини 
фуқароларнинг 
меҳнат 
қилиш, 
хусусан 
адолатли 
меҳнат 
шароитларида 
меҳнат 
қилиш 
ҳуқуқи 
ва 
уларнинг 
шахсий 
хавфсизлигини муҳофаза қилиш ҳамда ишлаб чиқариш техникасидан 
фойдаланиш соҳасида кўриш мумкин. 
Транспорт 
соҳасидаги 
жиноятларнинг 
анчагина 
аҳволда 
эканлиги ҳақидаги маълумотларга асосланган ҳолда Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят кодексида "Транспорт ҳаракати ва улардан 
фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар" деб номланган махсус 
17-боб ажратилган бўлиб, айнан ана шу боб жиноят қонунчилигининг 
хаво, темир йўл, сув ва автомобиль транспортларини бошқариш ва 
ундан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини тартибга солувчи 
транспорт қонунчилиги билан боғлиқлигини кўрсатади. 
Жиноят ҳуқуқнинг халқаро ҳуқуқ билан ўзаро алокадорлигини 
жиноят қонунчилиги муаммолари, хусусан, жиноят қонунининг 
ҳудуд бўйича амал қилиши, чет эл фуқароларининг жиноий 
жавобгарлиги, жиноят содир этган шахсларни ушлаб бериш, жиноят 
ҳуқуқи нормаларининг халқаро ҳуқуқ нормаларига мос келиши, 
жиноят ҳуқуқининг конвенцион нормалари деб аталувчи халқаро 
жиноятлар ва халқаро ҳусусиятдаги жиноятларни кодификациялаш 
масалалари борасида кўриш мумкин. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling