Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Экологик ҳалокат – инсонлар фаолияти натижасида табиатга 
зарар етказилиши ва бу зарар инсониятнинг кейинги ҳаёти учун 
жиддий хавфни келтириб чиқаришини билдиради. ( масалан, газ, 
нефтъ авариялари, кенг масштабли ўрмон ёнғинлари.) 
Бошқа оғир оқибатлар деганда, бир неча шахслар соғлиғига 
оғир шикаст етказилиши, транспорт тизимининг узоқ муддатда издан 
чиқиши, портлаш ёки ёнғин натижасида уйлар ва бошқа 
иншоотларнинг вайрон бўлиши ва шу каби ҳолатлар тушунилади. 
Қонун 
доирасида 
белгиланган 
асосли 
таваккалчилик 
чегарасидан четга чиқиш эса 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддаси “е” 
бандига, яъни шахснинг ижтимоий фойдали мақсади бўлганлиги 
туфайли жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар қаторига киритилган. 


284 
Касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ асосли таваккалчилик 
ҳолатида зарар етказишни охирги зарурат ҳолатида зарар етказишдан 
фарқлай олиш учун қуйидаги белгиларга эътибор бериш керак: 
Охирги заруратда хавф манбаи мавжуд бўлиб, қилмишнинг ўзи 
зарарни бартараф этишга қаратилган бўлади, асосли таваккалчиликда 
эса қилмиш таҳдид солувчи хавф билан шартланмайди, у ижтимоий 
фойдали мақсадга эришишга йўналтирилган бўлади. 
Охирги заруратда етказилган зарар бартараф этилган зарардан 
камроқ бўлиши керак, асосли таваккалчиликда эса зарарнинг ҳажми 
таваккал қилувчи шахс қилмишини баҳолашда унчалик аҳамиятга эга 
эмас. 
Таваккалчилик билан боғлиқ қилмишлар асосида зарар етказиш 
– эҳтимолий бўлиб, оқибатнинг келиб чиқиши зарур ҳисобланмайди, 
охирги заруратда эса зарар етказиш – кўпроқ зарар етказилишидан 
қутилишнинг ягона воситасидир. 
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар: 
1.Қилмишнинг жиноийлигини истисно килувчи ҳолатлар 
деганда нимани тушунасиз? Уларни айтиб беринг? 
2.Кам аҳамиятли қилмишнларнинг қилмишни жиноийлигини 
истисно килувчи бошқа ҳолатлардан фарки нимада? 
3.Зарурий мудофанинг шартларига нималар киради? 
4.Зарурий мудофа ва охирги зарурат уртасида қандай фарқлар 
мавжуд? 
5.Буйрук ёки бошқа вазифани ижро этишнинг шартларига 
нималар киради? 
6.Касб 
ёки 
хужалик 
фаолияти 
билан 
боглик 
асосли 
таваккалчиликка тушунча беринг 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling