Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Хавф манбаига кўра, яъни зарурий мудофаада хавф манбаи 
шахснинг ижтимоий (жиноий) хавфли қилмиши бўлса, охирги 
заруратда хавф манбаи бўлиб нафақат шахснинг ижтимоий хавфли 
қилмиши, балки енгиб бўлмас куч натижасида юзага келган (форс-
мажор) ҳолатлари хам бўлиши мумкин. 
Содир этиш усулига кўра, зарурий мудофаада тажовуздан 
қочиб ёки хокимият органлари ёхуд бошқа шахсларга ёрдам сўраб 
мурожаат қилиш имкони бўла туриб хам зарар етказилиши мумкин
охирги заруратда эса зарар етказиш хавфни бартараф этишнинг 
бирдан-бир усули ҳисобланади. 
Шунингдек, зарурий мудофаада ҳимоя фақат фаол ҳаракат 
орқали ифодаланса, охирги заруратда хавфни бартараф этиш 
ҳаракатсизлик билан ҳам, яъни ҳаракат ёки ҳаракатсизлик билан 
амалга оширилади. 
Етказилган зарар(субъекти): зарурий мудофаа зарар фақат 
тажовуз қилувчи шахсга етказилади, охирги заруратда эса зарар 
учинчи шахсга етказилади. 
Етказиладиган ва бартараф этиладиган зарарнинг ўзаро 
муносабатига кўра, яъни зарурий мудофаада етказилган зарар 
бартараф этилган зарар билан тенг ёки ундан кўпроқ бўлиши мумкин, 
охирги заруратда эса кўпроқ зарарни бартараф этиш мақсадида 
камроқ зарар етказиш ҳисобланади. 
6. Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш. 
Жиноят кодексининг 40-моддасида, шахснинг буйруқ ёки бошқа 
фармойишни, шунингдек мансаб вазифаларини қонунан бажариши 
туфайли зарар етказилган бўлса, жиноят деб топилмайди, деб 
кўрсатилган. 
Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш қонуний ҳисобланса 
Буйруқ деганда, муайян хокимият органи, ташкилот, корхона, 
идора бошлиғининг ўз ваколатлари доирасида муайян бир ҳаракатни 
бажариш ёки бажармаслик туғрисида (ёзма ёки оғзаки) буйруқ 
бериши тушунилади. 
Буйруқ ваколатли шахснинг ижро этиш мажбурияти юкланган 
шахсга берган маълум бир ҳаракат(ҳаракатсизлик)ни бажариш 
ҳақидаги қонун ва қонуности актларга асосланган талабидир. Айнан 
шу таъриф буйруқни бошқа таъсир чоралари- илтимос, ишонтириш, 
мажбурловдан ажратиб туради.


278 
Буйруқ 
билан 
бирга 
«тавсиялар», 
«фармойишлар» 
ва 
«фармонлар» ҳам берилиши мумкин. Булар масалаларни ҳал қилиш, 
уларни қабул қилиш ваколатига эга бўлган шахснинг ҳуқуқий мақоми 
бўйича ўзаро фарқланади. Бу актларнинг асосий умумий жиҳати – 
уларнинг ижро этиш мажбурияти юкланган шахс томонидан 
бажарилишидир 
Қонун томонидан буйруқ ёки бошқа фармойишларнинг шакли 
аниқ 
белгиланмаган 
бўлиб, 
улар 
ёзма, 
оғзаки 
ёки 
намойишкорона(конклюдент) шаклда бўлиши, шунингдек техник 
алоқа воситалари орқали юборилиши мумкин. Лекин айрим ҳолларда 
буйруқнинг фақат ёзма шаклда бўлиши талаб қилинади. Бундай 
талабларга риоя этилмаслиги унинг ҳақиқий эмас деб топилишига 
сабаб бўлади.
Бошқа фармойишларга таъриф беришда шуни инобатга олиш 
лозимки, фармойишлар бериш усуллари унчалик ахамият касб 
этмайди. 
Буйруқ ёки бошқа фармойишлар, агар улар бошлиқнинг 
ваколати доирасидан чиқилмаган бўлса, ижро этилиши мажбурийдир. 
Буйруқ ёки бошқа фармойишлардан фарқли равишда хизмат 
мажбуриятлари мансаб ваколатига қараб ҳодимлардан бажарилиши 
талаб қилинадиган функционал мажбуриятлар доирасини ўзида акс 
этади. ЎзР қонунчилигига кўра, хизмат мажбуриятлари иш берувчи 
ва ҳодим ўртасидаги меҳнат шартномасида белгиланган ёзма шаклда 
бўлиши керак. Акс ҳолда улар ғайриқонуний деб ҳисобланиши 
мумкин. 
Бундан 
ташқарии 
фармойишлар 
ва 
бошқарув 
актлари 
белгиланган мазмунда қабул қилиниши, яъни қонун талабларига мос 
ҳолда тузилиши керак. 
Буйруқ ёки бошқа фармойишни ижро этиш ҳуқуқийлик 
шартларига мос келаган тақдирда қилмишнинг жиноийлигини 
истисно қилувчи ҳолат деб топилиши мумкин. Буйруқ, фармойиш ёки 
бошқа хизмат мажбуриятлари Жиноят кодексидаги талабларга зид 
бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик орқали бажарилиши керак. Акс 
ҳолда бундай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик мустақил жиноят сифатида 
квалификация қилинади.
Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этишнинг ҳуқуқийлиги 
белгиларилари қуйидагилардир: 


279 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling