Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Биринчи шарт. Охирги зарурат ҳолатида шахснинг ҳуқуқ ва 
манфаатлари химояланиши каби бошқа шахсларнинг, жамият ва 
давлатнинг хам манфаатлари мудофааланади. 
Иккинчи шарт. Охирги зарурат ҳолатида етказилган зарар олди 
олинган зарарга қараганда камроқ бўлиши керак. Олди олинган 
зарарга нисбатан охирги зарурат ҳолатида етказилган зарар тенг ёки 
хаддан ортиқ бўлса, шахс охирги зарурат ҳолати чегарасидан четга 
чиққан ҳисобланади. 
Ўзбекистан Республикаси Жиноят кодексининг 38-моддаси 2-
қисмида: «Шахснинг охирги зарурат ҳолатида содир этган қилмиши, 
башарти, охирги зарурат чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, 
қонуний деб топилади», — деб қайд этилган. 
Учинчи шарт. Охирги заруратнинг зарурий мудофаа ҳолатидан 
фарқи биринчи ҳолатда зарарнинг учинчи шахс манфаатларига 
етказилиши зарурий шарт ҳисобланади. 
Амалдаги 
жиноят 
қонунида 
биринчи 
марта 
(Жиноят 
кодексининг 38-моддаси, 3-қисми) охирги зарурат чегарасидан четга 
чиқиш тушунчаси берилди. Агар бошқа воситалар орқали хавфнинг 


275 
олдини олиш мумкин бўлса ёки етказилган зарар олди олинган 
зарардан ошиб кетса, қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва 
манфаатларга бундай зарар етказиш охирги зарурат чегарасидан четга 
чиқиш деб топилади. Шахснинг қилмишни охирги зарурат 
чегарасидан четга чиқмасдан содир этишини охирги заруратнинг 
ҳуқуқийлиги шартларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. Қилмишни 
охирги зарурат чегарасидан четга чиқиш деб топиш борасида тергов 
ва суд органлари охирги зарурат ҳолатининг мавжудлиги
«мажбурийлик» ва «мувофиқлик» белгиларидан ташқари юқорида 
санаб ўтилган барча ҳуқуқий шартлар мавжудлигига эътибор 
беришлари керак. Бундан ташқари охирги зарурат доирасидан четга 
чиқиш деб квалификация қилиш учун шахс қилмишининг субъектив 
томонини ҳам инобатга олиш зарур. Кучли руҳий ҳаяжонланишда 
шахс ўзининг қилмишини ҳар доим ҳам тўғри баҳолай олмаслиги 
мумкин. 
Охирги зарурат чегарасидан четга чиқишда шахс қилмиши 
субъектив томонининг мақсади ижтимоий фойдали аҳамиятга эга 
бўлиб, камроқ зарар етказиш воситасида кўп миқдордаги зарарни 
бартараф этишни билдиради. 
Охирги заруратни амалга ошириш барча шахсларнинг субъектив 
ҳуқуқидир. Бу борада қонунда ҳеч қандай чеклов мавжуд эмас. Айни 
вақтда хавфни бартараф этиш маълум бир шахсларнинг хизмат 
мажбурияти ҳисобланади. Масалан, милиция, МХХ, давлат ёнғинни 
назорат қилиш органлари ҳодимлари ва ҳ.к. Бундай ҳолларда ушбу 
шахсларнинг қилмишлари умумий қоидалар бўйича квалификация 
қилиниши керак. 
Охирги 
зарурат 
ҳолатида 
содир 
этилган 
қилмишнинг 
қонунийлигини бахолашда олди олиниши лозим бўлган хавфнинг 
хусусияти ва хавфлилик даражаси, шундай хавфнинг ҳақиқатан 
мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ва юз берган вақтнинг яқинлиги, 
хавфни қайтарувчи шахсдаги мавжуд имкониятлар, вужудга келган 
вазиятдаги руҳий ҳолати ва ишнинг бошқа ҳолатлар ҳисобга олинади. 
Суд-тергов амалиётида руҳий ёки жисмоний зўрлик таъсири 
остида жиноят содир этиш холлари ҳам учраб туради. Жиноят 
қонунчилиги тарихида биринчи марта бундай ҳолатларнинг қонуний 
ечими Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 38-моддаси 5-
қисмида акс эттирилди, жисмоний ёки руҳий зўрлик натижасида 
ҳуқуқлар ва қонун билан қўрикланадиган манфаатларга зарар 


276 
етказилганлик учун жавобгарлик масаласи суд томонидан охирги 
зарурат ҳолатини ҳисобга олган ҳолда хал қилинади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling