Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
Тўртинчи шарти муайян ҳолатдаги хавфни бошқа воситалар
биланбартараф этиб бўлмаслиги сабабли бошқа ижтимоий муносабатларга зарар етказилади. Агар бошқа мудофаа чоралари орқали хавфни бартараф қилиш мумкин бўлса, охирги зарурат ҳолати бўлмайди. Чунки хавфни бартараф этишга қаратилган ҳаракат ижтимоий муносабатларга тахдид солаётган хавфни бартараф этишнинг ягона йўли, воситаси, ечими бўлиши шарт. Етказилган зарарнинг мувофиқлиги охирги заруратнинг ҳуқуқий шартларидан бири бўлиб, етказилган зарарнинг бартараф этилган зарарга нисбатан камроқ бўлишини билдиради. Бундай шарт охирги зарурат ҳолатида зарар тажовузчига эмас, балки қонун билан белгиланган бошқа манфаатларга етказилиши туфайли шундай қилиб белгиланган. Етказилган ва бартараф этилган зарарнинг мослиги – зарар етказилган ва ҳимоя қилинган ҳуқуқ ва манфаатлар мувофиқлигини билдиради. 274 Тергов ва суд органлари етказилган ва бартараф этилган зарарнинг миқдор ва сифат жиҳатдан мос келишининг қуйидаги тамойилларига аҳамият беришлари керак: Етказилган зарар бартараф этилган хавфдан кўра кўп бўлса, бундай ҳолларда тергов ва суд органлари етказилган зарарнинг бартараф этилган хавфдан кўра камроқ бўлишига эътибор беришлари керак. (Масалан, шахснинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида унинг мулкига зарар етказилиши.) Сифат жиҳатдан бир хил зарар етказилса, яъни етказилган ва бартараф этилган зарар бир хил манфаатларга йўналтирилган бўлса. Бундай ҳолларда етказилган зарар бартараф этилган хавфдан миқдор жиҳатдан кам бўлишига эътибор бериш керак. ( Масалан, оғир тан жароҳат етказилишини бартараф этиш мақсадида шахсга енгил тан жароҳат етказилиши.) Бартараф этилган хавфнинг хусусияти ва даражаси жиҳатдан фарқ қилувчи зарар етказилишига. Масалан, Жиноят қонуни билан қўриқланадиган бир неча объектларни ҳимоя қилиш мақсадида ундан ҳам муҳимроқ бошқа объектга зарар етказилиши. ( Масалан, бир неча шахсларга оғир тан жароҳат етказилишининг олдини олиш мақсадида шахснинг ҳаётига суиқасд қилиш.) Охирги заруратнинг мудофаага нисбатан ҳуқуқий шартлари: Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling