Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

5. Охирги зарурат 
Қилмишнинг жиноийлигини истисно этувчи ҳолатлардан яна 
бири охирги заруратдир. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 38-моддасида:
NOTA BENE! 
Охирги зарурат ҳолатида, шахснинг ёки бошқа фуқароларнинг 
шахсига ёхуд ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига 
тахдид 
солувчи 
хавфни 
қайтариш 
учун 
қонун 
билан 
қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказган ҳолда 
содир этилган қилмиш, башарти, шу хавфни ўша ҳолатда бошқа 
чоралар билан қайтаришнинг иложи бўлмаса хамда етказилган 
зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлса, жиноят деб 


271 
топилмайди, деб белгилаб қўйилган. 
Охирги зарурат қуйидаги ҳолатларда вужудга келиши мумкин: 
1. 
шахснинг хулқ-атвори; 
2. 
экстримал 
шарт-шароитлардаги 
шахс 
организмининг 
физиологик ҳолати; 
3. 
ҳайвонларнинг тажовузи; 
4. 
ҳаракатдаги машина ва механизмнинг тузалмас ҳолати; 
5. 
табиий, техноген ва шунга ўхшаш фавқулотда ҳолатлар. 
Жиноят 
қонуни 
билан 
қўриқланадиган 
ижтимоий 
муносабатларга хавф солаётган тажовузни йўқотиш билан боғлиқ 
бўлган ҳаракатлар жиноят қонуни билан қўриқланадиган бошқа 
ижтимоий муносабатларга зарар келтиришдан иборат бўлгани каби, 
охирги зарурат қонунийлигининг ҳам асосий шартлари мавжуддир. 
Бу шартларни тахдид солаётган хавфга ва ундан химояланишга 
тегишли бўлган шартларга ажратиш мумкин. 
Охирги заруратнинг тахдид солаётган хавфга нисбатан ҳуқуқий 
шартлари: 
Охирги заруратнинг тахдид солаётган хавфга нисбатан ҳуқуқий 
шартлари ҳақида гапирганда, 
унинг ижтимоий хавфлилиги
мавжудлиги ва ҳақиқийлиги каби белгиларига тўхталиб ўтиш лозим.
Биринчи шарти охирги зарурат ҳолати хавф манбаининг 
вужудга келиши билан намоён бўлади. Хавф манбаи бўлиб турли хил 
воқеалар бўлиши мумкин. Уларга инсон томонидан содир этилган 
ҳаракатлар, табиий офат (зилзила, сув босиши, ёнғин ва хоказолар), 
хайвонларнинг (қутирган итнинг, ҳўкизнинг) одамларнинг хаёти ва 
соғлиғига тахдид солиши мумкин бўлган агрессив ҳаракатлари 
киради. Турли хил носоз механизм ва қурилмалар хам хавф манбаи 
бўлиши мумкин. 
Тахдид солиши мумкин бўлган хавф манбаларининг тўла 
рўйхатини тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун жиноят қонуни 
билан қўрикланадиган ижтимоий муносабатларга хавф туғдирувчи 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling