Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
7.
Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик. Бугунки кунда барча сохаларда, шунингдек, фан ва техниканинг интенсив равишда ривожланиб бораётганлиги муносабати билан янги-янги технологик жараёнларни ва алохида техник, ишлаб чиқариш операцияларини узайтириш, илмий тадқиқодлар олиб бориш ва уларни ҳаётга тадбиқ қилиш давомида биз хоҳласак-хоҳламасак, жиноят ҳуқуқи томонидан қўриқланадиган объектга нисбатан бир қанча холларда анча зарар етказааётган ёки етказиши мумкин бўлган зарарга онгли равишда, таваккалчилик асосида йўл қўямиз. Маълум бир таваккалчилик билан амалга ошириладиган тажриба, экспериментларсиз ишлаб чиқариш ташкил қилинмас экан, техника, тиббиёт келажакда ривожланмайди. Албатта, бирор эксперимент, тажриба ўтказилганда, таваккал қилмасдан бўлмайди, таваккалчиликда эса мақсадга эришишга юз фоиз ишонч бўлмайди. Шу муносабат билан хам қонун чиқарувчи Жиноят кодексига янги 281 норма сифатида қилмишни истисно қилувчи ҳолат — касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчиликни киритди. Республикамиз янги жиноят қонунига бундай ҳаракатни қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат сифатида алохида модда сифатида киритилишининг ахамияти катта. Чунки бундай ҳаракат замирида ижтимоий фойдали хусусият, илмий- техникавий, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган зарурий фаолият орқали келтирилиши мумкин бўлган жиддий зарарнинг олдини олишга хамда имкон қадар ижобий натижаларга эришишга қаратилган инсон онги ва меҳнати ётади. Бу фан, техника, тараққиётини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун олимлар ва ишлаб чиқариш ходимлари томонидан тажрибалар ўтказиш даврида йўл қўйиладиган хато ва камчиликлардан қўрқмаслиги ва мана шу хато, камчиликлари учун жавобгарликка тортилишдан қўрқмасликлари мақсадида қилингандир. Таваккалчилик ижтимоий фойдали мақсадларга бошқа ҳаракатлар билан эришиш мумкин бўлмаганида ва таваккал қилган шахс жиноят қонуни билан қўриқланадиган манфаатларга етказилиши мумкин бўлган зарарни бартараф этиш учун етарли чораларни кўрган бўлса, асосли деб топилади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 41-моддасига кўра: Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling