Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Жиноят содир этишга раҳбарлик қилиш


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Жиноят содир этишга раҳбарлик қилиш-бу иштирокчилар 
томонидан жиноятни амалга ошириши жараёнини бевосита 
бошқаришдир. Жиноятга раҳбарлик қилиш жиноят содир этиш 
жойида 
амалга 
оширилганда, 
бажарувчининг 
ҳаракатлари 
бошқарилади. Шунингдек, раҳбарлик қилиш жиноят содир этиш 
жойида бўлмаган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкин. Масалан, 
телефон, рация орқали бажарувчининг харакати бошқариб турилиши 
мумкин.
Ташкилотчи 
жиноят 
режасини 
ишлаб 
чиқади, 
бошқа 
иштирокчиларни 
танлайди, 
уларнинг 
орасида 
вазифаларни 
тақсимлайди, жиноятни амалга оширишга уларни тайёрлайди, 
йўриқлар беради, зарур анжомларни йиғади ва тайёрлайди. Кўпчилик 
холларда ташкилотчи ўз-ҳаракатларини химоя килиш ва зарур 


296 
маълумотлар олиш учун ҳуқуқни мухофаза қилиш орган-ларидан 
биронта мансабдор шахсни сотиб олишга ҳаракат қилади. Қоидага 
кўра уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшмага тажрибали жиноятчи 
рахбарлик қилади ва жиноятга тайёргарлик кўриш ва амалга 
оширишни ташкиллаштиради, унинг ўзи хам иштирокчилар қатори 
иштирок этиши мумкин. 
Ташкилотчи ҳар доим ҳам тўғри қасд билан ҳаракат қилади. 
Агар ташкилотчи жиноят содир этишга рақбарлик қилиб, ўзи 
жиноятнинг обьектив томонини бажаришда бевосита иштирок 
этмаса, унинг ҳаракати Жиноят кодекси 28-моддаси,3-қисми билан 
квалификация қилинади.
Жиноят кодекси 242-моддасининг 1-кисми мазмунига кўра 
ташкилотчининг 
ҳаракати 
жиноий 
фаолият 
кўринишларидан 
биридир.
Жиноят содир этилишига қизиктирувчи шахс далолатчи деб 
топилади (28-модда, 4-кисм), яьни у хар қандай шаклда: 1) 
мажбурлаш; 2) ишонтириш орқали далолат килади. 
Далолатчи билан бажарувчининг ўзаро ички алоқадорлиги 
шундаки, далолатчининг хар доим ижрочида жиноят содир этиш 
мақсадини вужудга келтиради.
Мажбурлаш жисмоний ва руҳий бўлиши мумкин. Руҳий 
мажбурлаш кўпинча далолатчи томонидан қўрқитиш орқали содир 
этилади (масалан, моддий таьминлашни тўхтатиб қўйиш, инсонни 
тахқирловчи хабар ёки маълумотни ошкор қилиш билан қўрқитиш ва 
хоказо). 
Шахсга бир неча марта далолатчи турли, хил хабарларни 
етказса, буларнинг натижасида шахс унга ишониб, жиноят содир 
этишга қарор қилса, бир неча марта ҳабар етказган шахсни далолатчи 
деб жавобгарликка тортиш мумкин. Лекин бир неча марта хабар 
етказган шахсда бажарувчининг жиноят содир этиши учун мойиллик 
тугдириш мақсади бўлиши керак. 
Ишонтиришда далолатчи ташқи томондан жиноятга хеч қандай 
алоқаси бўлмагандек кўринсада, унинг манфаатлари жиноятни содир 
этган бажарувчининг манфаатлари маълум даражада мос келади. 
Далолатчининг жиноят содир этишнинг воситаси сифатида 
илтимос қилишдан ҳам фойдаланиши мумкин ва бу далолатчи 
манфаатининг асосини ташкил этади. Шубхасиз, илтимос далолатчи 
томонидан фақат ўзининг танишлари, дўстлари ва хизматдошларига 
қилиниши мумкин. Яқинларга илтимос (жиноят содир этишни) фақат 


297 
кўндириш орқали амалга оширилади. Кўндириш илтимосдан шуниси 
билан фарқ қиладики, далолатчи шахсни жиноят содир этишга рози 
қилиш учун ўзининг бор имкониятини ишга солади. Кундириш бир 
неча марта илтимос қилиш шаклида бўлиши мумкин. 
Жиноят содир этишга умумий ёки ноаниқ шахслар гуруҳини 
далолат қилиш далолатчилик ҳисобланмайди. Бундай ҳаракатлар 
муайян ҳолларда алоҳида жиноят таркибини ташкил қилиши мумкин. 
Масалан, 
давлат 
тузумини 
конституцияга 
хилоф 
равишда 
ўзгартиришга 
қаратилган 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
конституциявий тузумига тажовуз қилиш жинояти (Жк 159-модда). 
Далолат аниқ бир обьект ёки шахсларга нисбатан қаратилган 
бўлиши керак.
Суд-тергов амалиётида далолат қилишнинг бошқа турлари хам 
учрайди. Жиноят қилиш учун мукофот ваьда қилиш ёки тўғридан-
тўғри шахсни сотиб олиш ёки алдаш бунга мисол бўла олади. 
Далолатчи билан ташкилатчини ҳаракатини фарқлаш лозим. 
Далолатчи қандай ҳаракат содир этишидан қатьий назар бажарувчида 
жиноят 
содир 
этиш 
истагини 
уйготишга 
ва 
бу 
истагни 
сўндирмасликка ҳаракат қилади. Ташкилотчи эса, жиноий фаолиятни 
ривожлантиришга ҳаракат қилади, у жиноят содир этишнинг 
бошланишидан охиригача фаолият юритади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling