Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

NOTA BENE! 
“Жиноят содир этилишига ўз маслахатлари, кўрсатмалари билан, 
воситалар бериш ёки тўсиқларни йуқотиш билан кўмаклашган, 
шунингдек жиноятчини, жииоят содир этиш қуроли, излари ва 
воситаларини ёхуд жиноий йўл билан кўлга киритилган 
нарсаларни яширишга, шунингдек бундай нарсаларни олиш ва 
ўтказиш тўғрисида олдиндан ваьда берган шахс ёрдамчи деб 
топилади” (Жиноят кодекси 28-модда, 5-қисм). 
Суд-тергов амалиётида ёрдамчилик иштирокчиликнинг кўп 
учрайдиган туридир. Жиноят кодекси 28-моддаси 5-қисмининг 
тахлили шуни кўрсатадики, жиноятда ёрдамчилик икки кўринишида: 
1) жисмоний ёрдамчилик; 
2) руҳий ёрдамчилик кўринишларига эга бўлади. 
Жисмоний ёрдамчилик, деганда жиноят содир қилинаётганда 
тўсиқларни олиб ташлаш учун воситалар ва қуроллар билан ёрдам 
бериш, яьни жиноятнинг обьектив томонини амалга оширишда 
бажарувчига кўмаклашиш тушунилади. Жисмоний ёрдамчилик руҳий 
ёрдамчиликдан фарқли равишда жиноят воситаларни таклиф қилиш 


298 
ёки шарт-шароит яратиб бериш иборатдир.
Шуни хам ҳисобга олиш керакки, ёрдамчи ёрдам беришдан 
ташқари жиноятни амалга оширишга қаратилган бошқа бирор-бир 
ҳаракатни қилмаган бўлиши керак, акс ҳолда ёрдамчининг 
ҳаракатлари жиноятнинг обьектив томони белгилари билан мос 
келса, у жиноятнинг бажарувчисига айланиб колади. 
Руҳий ёрдамчилик: 
1) маслахат, кўрсатмалар бериш; 2) жиноятчини, жиноят 
қуролларини, изларини ва воситаларини ёки жиноий йўл билан 
топилган буюмларни яширишга олдиндан ваьда бериш; 3) жиноий 
йўл билан топилган буюмларни олиш ёки сотиб беришга олдиндан 
ваъда бериш шаклида бўлиши мумкин. 
Жиноятни 
яширишга 
олдиндан 
ваьда 
бермаган 
бўлса, 
ёрдамчилик деб топилмайди, яьни иштирокчилик деб топилмасдан, 
фақат жиноятга дахлдорлик дейилади. 
Воситалар етказиб бериш, деганда жиноят бажарувчисига 
жиноятни амалга ошириш учун зарур бўлган турли буюмлар ёки 
воситаларни етказиб бериш тушунилади. Буларга транспорт 
воситалари, курол-яроқлар ва хоказолар, яьни жиноят содир 
қилиниши учун ёрдам берадиган хар қандай буюмлар киради. 
Тўсикларни олиб ташлаш, деганда ёрдамчининг бажарувчи 
томонидан жиноятни амалга оширишдаги тўсиқларни бартараф 
қилишга ёрдамлашиш ҳаракати тушунилади. (Масалан, қўриқчини 
хизмат вазифасидан чалғитиш,
сигнализацияни ўчириб қўйиш, 
қўриқчи итларни чалғитиш ва хоказо). 
Ёрдамчи далолотчидан шуниси билан фарқ қиладики, у ўзининг 
ҳаракати билан жиноятнинг бошқа бир иштирокчисида жиноят содир 
этиш истагини вужудга келтирмайди, бу ҳолат ёрдамчиликни амалга 
оширгунга қадар вужудга келади.
Руҳий ёрдамчилик, жиноят содир қилинишида бажарувчининг 
қарори ва хоҳишини мустаҳкамлайди. 
Маслахат ва кўрсатмаларни кўпроқ жиноятни уюштирадиган 
шахс бериши мумкин. Бу ҳолда ушбу шахс Жиноят кодекси 28-
моддасининг 3-қисмига кўра ташкилотчи деб топилади. 
3. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling