Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Жиноятда иштирокчиликнинг шакллари
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жиноят содир этишда иштирокчилик шакли деганда
Жиноятда иштирокчиликнинг шакллари.
Махсус адабиётларда ва дарсликларда жиноятда иштирокчилик турлича классификациясияланган бўлиб, жиноятда иштирокчилик шакл ва турларга бўлинади. Жиноят содир этишда иштирокчилик шакли деганда, жиноят содир этишдаги ўзаро алоқадорлик, иштирокчилар ҳаракатини олдиндан тил бириктирган ҳолда амалга оширилиш даражаси, субьектив алоқадорлиги ва хусусиятига кўра фарқ қилувчи бир неча шахсларнинг биргаликдаги ҳаракати тушунилади. Юқорида келтирилган ҳар бир белги иштирокчилар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, тил бириктирганлик ва умумий мақсадга эришиши учун мувофиқлаштирилганлигига кўра фарқ қилади. Ишитрокчилар ҳаракатининг юқори даражада ташкил қилинганлиги ва тил бириктириганлиги кўзланган мақсадга эришишни осонлаштиради. Иштирокчиликда содир этилган жинояни тахлил қилишда суд ва тергов органлари қонунда тўғридан–тўғри кўрсатилмаган, лекин лекин жиноятни тўғри квалификация қилиш имконини берадиган белгиларга эьтибор беришлари лозим. 306 Иштирокчилик обьектив (иштирокчилар ўртасидаги обьектив алоқадорлик)ва субьектив (улар ўртасидаги субьектив боғлиқлик) мезонларга кўра турларга бўлинади. Оьектив мезон иштирокчиларнинг обьектив томондан алоқадорлигида ифодаланади, бу асосга кўра иштирокчилик, иккита турга бўлинади: 1) оддий иштирокчилик 2) мураккаб иштирокчилик. Обьектив мезон иштирокчилар ўртасидаги жиноят содир этишдаги алоқадорликни ифодалайди, яьни ролларнинг тақсимланиши, ким қайси вазифани бажаришини белгилаб қўйилиши ва бошқалар. Оддий иштирокчиликда биргаликда бажарувчи шахслар Жиноят кодекси Махсус қисми моддасида кўрсатилган жиноятнинг обьектив томонини бевосита тил бириктирмаган ҳолда содир этадилар. Мураккаб иштирокчиликда (бажарувчи билан бир қаторда далолатчи, ташкилотчи, ёрдамчи жиноят содр этишда иштирок этади) жиноят содир этишда биргаликда иштирок этишнинг ўзига хослиги шунда кўринадики, фақат иштирокчигина Жиноят кодекси Махсус қисми моддасида кўрсатилган жиноятнинг обьектив томонини бевосита бажаради, бошқа иштирокчилар эса жиноятни билвосита бажарадилар. Иштирокчилик тўсатдан вужудга келиши мумкин, бу иштирокчиларнинг жиноий ҳаракатини амалга ошириш учун бирлашишида ифодаланади. Безорилик, номусга тегиш жиноятлари кўпинча биргаликда содир этилади. Ишитрокчликнинг субьектив мезони иштирокчиларнинг жиноий ҳаракатни амалга оширишда ўзаро келишганлиги билан белгиланади. Бу мезон асосида иштирокчилик: 1) олдиндан тил бириктирилган 2) олдиндан тил бириктирилмаган иштирокчиликларга бўлинади. Олдиндан тил бириктирилмаган иштирокчилик, бевосита жиноят содир этиш жараёнида ёки муайян вақт оралиғида (масалан А. исмли шахс одам ўлириш мақсадида Б.ни ура бошлайди, буни кузатиб турган В. исмли шахс ҳам унга қўшилиб Б.ни уради ва одам ўлдириш жинояти содир этилади), лекин жиноят содир этилгунга қадар тил бириктирилмади. Бундай иштирокчиликда тил бириктирганлик даражаси минимал бўлиб, жиноят обьетив томонини 307 ташкил қилувчи ҳаракатлар тўлиқ ёки қисман амалга оширилади, иштирокчилар ўз ҳаракати орқали бошқасининг ҳаракатини тўлдиради. Олдиндан келишилган иштирокчиликда биргаликда жиноят содир этиш ҳақида олдиндан тил бириктириб, шунингдек жиноят содир этилишидан олдинроқ тил бириктирган ҳолда жиноят содир этилади. Ишитирокчиликни квалификация қилиш учун бу келишувга эришилгандан сўнг қанча вақт ўтганлиги аҳамиятга эга эмас. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йилги Жиноят кодекси 29- моддасида эса жиноятда иштирокчиликнинг қуйидаги шакллари белгиланган бўлиб, буларга: 1) оддий иштирокчилик; 2) мураккаб ииштирокчилик; 3) уюшган гуруҳ; 4) жиноий уюшмалар киради. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling