Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
биринчидан, ташкилотчининг жиноий фаолиятни амалга
ошириш мақсади асосида ташкил этилган гуруҳ ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, умуий жиноий мақсад ва манфаат, жиноий гуруҳ аьзолари ўртасида вазифаларнинг тақсимланганлиги; иккинчидан, жиноятга тайёргарлик кўриш жараёнида махсус усуллардан фойдаланиш, гуруҳдаги қатьий тартиб, доимий назорат ва гуруҳ аьзолари ҳаракатини бошқариш, юқори даражада келишганлик ва уюшганлик. Иштирокчиликнинг энг хавфли шакли жиноий уюшмадир. Икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашиши жиноий уюшма деб топилади (Жиноят кодекси 29-модда, 5-қисм). Жиноий уюшма иштирокчиликнинг бошқа шаклларидан юқори даражада уюшганлиги, барқарорлиги, техник воситалари билан таьминланганлик даражасига кўра, аьзоларининг биргаликдаги кескин ҳаракати кабилар билан фарқ қилади. Жиноий уюшманинг хавфлилиги у томонидан содир этиладиган жиноятнинг хусусияти ва оғирлик даражаси билан белгиланади. 313 Жиноий уюшма анча муракакб ташкилий тузилмадир. Ундаги ҳар бир уюшган гуруҳ ўзига махсус ажратилган вазифаларнигина бажаради. Шу белги жиноий уюшмани уюшган гуруҳдан ажратиб туради. Жиноий уюшманинг асосий белгиларидан яна бири унинг икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳдан ташкил топганлигидадир. Мантиқий жиҳатдан ҳам жиноий уюшма ёки бир неча гуруҳ бирлашганида аъзолар кўпчиликни ташкил этганлиги сабабли у икки кишидан ташкил топиши мумкин эмас. Жиноий уюшма аьзолари ўртасида жиноий мақсадга эришиш учун вазифалар тақсимланади. Жиноий уюшма ўзида жиноий гуруҳларни ўзининг таркибий бўғини сифатида бирлаштиради. Жиноий уюшманинг таркибий бўғини деганда, раҳбарни ҳисоблаганда икки ёки ундан ортиқ шахсни жиноий уюма мақсадини амалга ошириш мақсадида муайян йўналишда фаолият юритувчи (масалан, жиноятга тайёргарлик кўриш) гуруҳ тушунилади. Бунда ҳар бир гуруҳ ўз фаолиятини жиноий уюшма мақсадини амалга ошириш учун алоҳида-алоҳида амалга оширади. Буни аниқлаш учун ҳар бир гуруҳ фаолияти жиноий уюма мақсадаларини амалга оширишга, уни қўллаб қувватлашга қаратилганлиги, барча гуруҳлар фаолияти ягона ташкилий бошқарув асосида бошқарилганлигига эьтибор бериш лозим. Ягона ташкилий бошқарув, битта ташкилотчидан, шунингдек, бир гуруҳ ташкилотчилардан иборат бўлиши мумкин. Жиноят қонунида биринчи марта (Жиноят кодекси 242-моддаси- да) жиноий уюшма ташкил этиш, яьни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга рахбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг манжуд бўлиши ва ишлаб туришини таьминлашга қаратилган фаолият учун жавобгарлик белгиланади ва уюшма тузилганидан бошлаб жиноят тугалланган деб ҳисобланади. Агар Жиноят кодекси 212-моддасида жавобгарлик белгиланган жиноятнинг субьекти бўла олмайдиган шахс жиноий гуруҳга кириб қолган бўлса, гуруҳ аьзолари қандай жинотни содир қилиш учун уюшган бўлсалар, ўша жиноятни содир этишга суиқасд қилиш деб, агар бевосита қатнашган бўлса, ўша жиноятда айбланиб жавобгарликка тортилади. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling