Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
3
Рецидив жиноят тушунчаси. Рецидив сўзи жиноят ҳуқуқида жиноят факти ходисасининг қайтарилиб туриши, криминалогияда эса ижтимоий ходиса сифатида жиноятчиликнинг қайтарилиб туришига нисбатан ишлатилади. Шунга кўра жиноят ҳуқуқида рецидив жиноят содир қилиш тушунчаси, криминологияда ишлатиладиган рецидив жиноятчилик тушунчасидан фарқ қилади. Жиноят ҳуқуқида рецидив жиноят содир қилиш такрорланган юридик фактга нисбатан ишлатилса, криминалогияда жиноятчиликнинг тизимида ижтимоий ходиса сифатида такрорланган жиноятчиликка нисбатан ишлатилади. 346 Криминологияда шахснинг илгари содир этган жинояти тегишли давлат органига маълум бўлган ва рўйхатга олингандан кейин, янги жиноят содир этишни рецидив жиноят содир этиш деб тушунилади. Рецидив жиноят тушунчаси хақида ҳуқуқшунослар турли фикрларни билдиришган. А.А Пионтковский олдинги жиноят учун суд ҳукми билан тайинланган жазони ўтаб бўлганидан кейин такроран жиноят содир этишни рецидив жиноят деб тарифлаган 1 . А.С. Шлапочников эса олдинги жинояти учун жазони ўташ вақтида ёки жазони ўтаб бўлгандан кейин такроран жиноят содир этишни рецидив жиноят содир этиш деб ҳисоблаган 2 . М.Д Шаргородскийнинг фикрига кўра, агар шахс ҳукм қилинганидан кейин янги жиноят содир этса, бу рецидив жиноят эмас, балки, ҳукмларнинг жами бўлади деб ҳисоблаган. Ф.Р. Сусандоров эса рецидив жиноят тушунчасини озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ билан боғлаб тушунтиради 3 . А.Ф. Зелинский рецидив жиноят тушунчаси фақатгина муайян турдаги жиноий жазо билангина эмас, хатто ҳар қандай таьсир чораси қўлланилганидан кейин янги жиноят содир этиш билан боғлиқ эканлигини айтади. 4 Рецидив жиноятнинг зарурий белгиларини К.А.Панько қуйидагилар деб ҳисобаган: а) содир этилган жиноятнинг такроран содир этилганлиги; б) шахснинг олдинги жинояти учун судланганлиги. 5 Рецидив жиноят тушунчаси илк бор 1919 йилги «РСФСР жиноят ҳуқуқи бўйича бошқарув асослари» нинг 12- моддаси «г» бандида белгиланган. Унда судлар жазо тайинлашда жиноят пофессианал жиноятчи (рецидив) томонидан ёки илк бор содир этилганлигини ҳисобга олишлари кераклиги белгиланган эди. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йилда қабул қилинган амалдаги Жиноят кодексида рецидив жиноятларнинг қуйидаги турлари: 1) оддий рецидив; 2) хавфли рецидив 3) ўта хавфли рецидив ажтатилган. Жиноят кодекси 34-моддасида рецидив жиноят тушунчасига таьриф берилган. Унга кўра шахснинг илгари қасддан содир этган 1 Пионтковский А.А. “Учение о преступление”. // М.., 1961, Стр-650. 2 Шлапочников А.С. Новое уголовное законадателъства РСФСР. // М:.1961 г., Стр-179. 3 Сундров Ф.Р Лишение свободы и социально психологические предпосилкы его эффективности. Казань 1982. Стр-29 4 Зелинский А.Ф Рецидив преступлений. Харьков, 1980, Стр-9-10. 5 Панько К.А. “Вопросы обшей теории рецидива в советском уголовном праве” // Воронеж, 1988 г., Стр-40. 347 жинояти учун судланганидан кейин қасддан янги жиноят содир этиши рецидив жиноят деб топилади. Демак, қуйидаги ҳолларда жиноятлар рецидив жиноят деб айтилади: а) илгари жинояти учун судлангандан кейин янги жиноят содир этиши; б) биринчи ҳукм юридик оқибатлари ёки муддат ўтиши натижасида ёки бошқа тартибда хали тугамаган даврда жиноят содир этиши. Жиноят ҳуқуқи доктринасида «хақиқий рецидив жиноят» тушунчаси мавжуд бўлиб, бу тушунча шахс томонидан иккита ёки ундан кўп жиноий қилмишлар содир этганликнинг барча ҳолларини, субьектда аввалги қилмишлари учун судланганлиги бор йўқлигидан қатьий назар, қамраб олади. Қонучилик ва суд амалиёти жиноятчилар шахси хавфлилиги даражасини жазо муддатини белгилашда муҳим омил сифатида эьтироф этади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 54- моддасида «Суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштиирувчи ҳолатларни ҳисобга олади» дейилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 1996 йил 19 июлда қабул қилинган «Жиноий жазо чораларини тайинлаш амалиёти тўғрисида» ги қарорида судлар оғир жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан қаттиқ жазо чоралари қўллаши лозимлиги белгиланган. Жиноятчи шахсининг юқори даражада хавфлилигини таькидлашга, уни рецидивистлар тоифасига киритишга ва тегишинча унга нисбатан жазо муддатини оширишга имкон берадиган юридик жиҳатдан жиддий аломатларга эьтибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Жиноят кодекси 34- моддаси 2-қисмига асосан илгари ҳукм қилинган жиноятга ўхшаш жиноят содир этган, ушбу кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилади. Оддий рецидивдан фарқли равишда хавфли рецидив қонун чиқарувчи томонидан баьзи жиноят таркиблари учун квалификация қилиш белгиси сифатида баҳоланадиган белги каби таьрифланади. Бундай ҳолатда содир этган жинояти учун илгари озодликдан маҳрум этилган шахс яна ўша жиноятга ўхшаш қилмишни содир этса хавфли 348 рецидивист деб топилади. Шахсни хавфли рецидивист деб топиш учун бундан бошқа процессуал қарорга эхтиёж бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси олий Суди Пленумининг «Суд ҳукми тўғрисида» ги 1997 йил 2 майдаги 2-сонли қарорида “Хавфли рецидивист томонидан жиноят содир этилиши бир қатор жиноятларнинг тавсифлаш белгиси ҳисобланади ва жиддийроқ жазо чораларини қўллашга олиб келади. Шу сабабли бу ҳолат шахс дастлабки тергов органи томонидан жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинаётганда кўрсатиб ўтилган бўлиши лозим ва кейинчалик бу суд ҳукмининг тавсиф қисмида ҳам ўз аксини топиши керак” 1 . Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш учун шахсга нисбатан беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган янги жиноят содир этиши, яьни: а) илгари ўта оғир жинояти учун ёки икки марта оғир жинояти учун ҳукм қилиниб, уларнинг ҳар бири учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахс томонидан ўта оғир жиноят содир этилиши; б) олдин кейинлигидан қатьий назар, оғир ёки ўта оғир жиноятлар учун уларнинг хар бирига беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахснинг оғир жиноят содир этиши ўта хавфли рецидив жиноят деб топилади. Шахсни фақат суднинг ҳукми билангина ўта хавфли рецидивист деб топиш мумкин. Бундан ташқари шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш учун бошқа давлатларнинг ҳукмлари ҳам эьтиборга олинади. Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш бир қатор ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлади: 1) ўта хавфли рецидивист томонидан жиноят содир этганлик махсус қисмининг кўп моддаларида қонун чиқарувчи томонидан таснифловчи ёки алохида таснифловчи белги сифатида баҳоланади; 2) ўта хавфли рецидивист эркаклар озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони махсус тартибли калонияларда, аёллар эса қаттиқ тартибли колонияларда ўтайдилар; 3) ўта хавфли рецидивистларга озодликдан маҳрум этиш жазоси муддатининг бир қисмини турма қамоғида сақлаш тарзида ўташ тайинланиши мумкин; 1 Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми қарорларининг тўплами. 1991-1997 й. // Т:.1997, 113- бет. 349 4) уларга нисбатан жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этишни қўллашнинг бир қанча чеклашлари белгиланиши мумкин; 5) уларга нисбатан шартли равишда жазо тайинлаш, жазо муддатидан илгари шартли озод этиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди; 6) ўта хавфли рецидивистларга нисбатан судланганликни олиб ташлашнинг алоҳида тартибда белгиланади. Рецидив жиноят ҳам қуйидаги ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлади: 1) рецидив жиноят учун жазо тайинлашда оғирлаштирувчи ҳолат сифатида Жиноят кодексининг 56-моддаси «н» банди асосида ҳисобга олинади; 2) Жиноят кодексининг 60-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича жазо тайинлашнинг алохида тартибига сабаб бўлади; 3) шартли ҳукм қилишга тўсқинлик қилади (Жиноят кодекси 2-қисм); 4) жазони хақиқий муддатини узайтириш учун, жазо ўташ муддатидан илгари шартли озод қилишда ҳисобга олинади (Жиноят кодекси 73-модда). Олимлар томонидан талқин қилинадиган рецидив жиноят тушунчаси қуйидаги гуруҳларга: «легал» рецидив ва «петенциар» рецидив жиноятларга ажратилади. «Легал» рецидив жиноятнинг ажратилиши жиноят қонунчилигини талқин қилишга асосланади. Бу турдаги шахс илгари ижтимоий хавфли қилмиши учун ҳукм қилинганидан кейин унинг судланганлиги қонунда белгланган тартибда олиб ташланмаган ва тугалланмаган ҳолда у томонидан содир этилган такрорий жиноятлардан иборат бўлади. «Петенциар» рецидив жиноят тушунчасидан кўпроқ жиноят ҳуқуқи ва жиноят ижроия ҳуқуқида фойдаланилади. Жиноят ҳуқуқида бевосита «петенциар» рецидив жиноят тушунчаси берилмаган бўлсада, Жиноят кодекси 34- моддасининг 3-қисмида жиноятни ўта хавфли рецидив жиноят деб топиш учун шахс олдинги жиноятлари учун фақат озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган бўлиши керак деган хулоса келиб чиқади. Агарда шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосидан амнистия акти ёки бошқа асосларга кўра озод қилинган бўлиб, янги қасддан жиноят содир қилса «петенциар» рецидив жиноят деб ҳисобанади. Бундай ҳолда 350 озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс тайинланган жазонинг ҳеч бўлмаса бир қисмини озодликдан маҳрум қилиш муассасаларида ўтаган бўлиши керак. Чунки шахсга нисбатан «петенциар» рецидив жиноят деганда, жиноят ижроия шароитида бўлганлиги назарда тутилади. Шахс озодликдан маҳрум қилишдан бошқа турдаги жазога ҳукм қилинганидан кейин қасддан янги жиноят содир этса, бу жиноят «петенциар» рецидив жиноят ҳисобланмайди. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling