Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

2 - БОБ: ЖИНОЯТ ҚОНУНИ 
 
1. 
Жиноят қонуни тушунчаси, аҳамияти, моҳияти ва ўзига 
хос хусусиятлари. 
 
NOTA BENE! 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонуни давлат хокимияти 
олий органининг жиноий жавобгарликнинг умумий асосларини 
белгиловчи, алоҳида турдаги жиноятлар ва уларни содир қилган 
шахсларга қўлланиладиган жазоларни кўзда тутувчи ҳуқуқий 
нормалар йиғиндисидан иборат бўлган ҳуқуқий актдир. 
 
Умумий ҳуқуқ тизимида жиноят қонуни алоҳида ўрин 
эгаллайди. У ижтимоий муносабатларни тартибга солибгина 
қолмасдан, балки, уларни ҳуқуққа хилоф тажовузлардан ҳимоя 
қилади ҳам. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
жиноят 
қонуни 
– 
жиноят 
ҳуқуқининг принциплари в умумий қоидаларини, жиноят қонун 
вазифаларини, жиноят ва унинг белгиларини, жазонинг мақсади ва 
турларини жазо тайинлаш ва жазодан озод қилиш асосларини 
белгилайди. 
Жиноят қонун мазмуний жиҳатдан бирор ҳаракат (масалан, 
фирибгарлик) 
қилишни 
ман 
этади 
ёки 
бирор 
ҳаракат 
қилишга(масалан, хизмат вазифаларини бажаришга) мажбур қилади. 
Шу билан бирга, қонун тегишли давлат ҳокимияти органи ва 
мансабдор шахсга жиноят қонуни ман этган ижтимоий хавфли 
ҳаракатни содир қилган ёки қонун талабини бажармаган шахсни 
аниқлаш ва жавобгарликка тортиш масаласини қўяди Жиноят қонуни 
жамиятимизда мавжуд бўлган барча ижтимоий муносабатларни 
турли жиноий қилмишлардан химоя қилади 
Қонунларга, шу жумладан жиноят қонунига амал қилиш
уларни оғишмай бажариш фуқаролик ҳуқуқий давлатини қуришда 
ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Қонун талабларидан озгина бўлсада 
четлашиш қонунчилгимизнинг бузилишига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини давлат ва жамият манфаатларини бузилишига олиб 
келади. 
Жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари барча қонунлар учун 
хуқий асос бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
принциплари, умумий қоидалари ва моддалари асосида тузилган. 


65 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24- моддасида яшаш 
ҳуқуқи хар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи эканлиги ва инсон ҳаётига 
суиқасд қилиш энг оғир жиноят эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган. 
Конституциянинг 53- моддасида эса хусусий мулкнинг бошқа мулк 
шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги қайд этилган. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг юқорида кўрсатиб 
ўтилган, шунингдек, баъзи оғир жиноятларга қарши кураш назарда 
тутилган ёки жиноят-ҳуқуқий муҳофазага муҳтож муайян ижтимоий 
муносабатлар жамият учун алоҳида аҳамиятга эга эканлиги 
таькидланган ва муҳим шартларни ўзида акс эттирган яна бошқа 
нормалар уларни жиноят қонунига киритиш учун бевосита ҳуқуқий 
асос ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси жиноят қонуни халқаро ҳуқуқнинг 
умум эътироф этилган нормаларига асосланади. Шу билан бир 
қаторда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясида 
халқаро 
ҳуқуқнинг умум эътироф этган приинциплари давлатнинг ички 
қонунчилигига нисбатан устун эканлиги тан олинган. 
Халқаро ҳуқуқнинг умум эьтироф этилган нормалари Жиноят 
кодексининг аксарият бўлимлари, боблари ва муайян моддаларда 
бевосита ўз ифодасини топгандир. Чунончи, кодекс Махсус қисми 
ҳам бутун дунёда эьтироф этилган қадриятлар тизимини инобатга 
олган ҳолда тузилган. Масалан, “Тинчлик ва инсоният хавфсизлигига 
қарши жиноятлар” деб номланган VIII бобда урушни тарғиб қилиш 
(150 -модда), агрессия (151-модда), геноцид (153-модда), ёлланиш 
(154-модда) каби жиноятлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган. 
Бу эса Жиноят кодексимизга ҳозирги замон халқаро ҳуқуқининг 
асосий принциплари киритилганлигидан далолат беради. 
Қонун чиқарувчи орган, яъни Олий Мажлиснинг расмий 
ҳужжати ҳисобланувчи Жиноят кодексига ҳуқуқнинг мазкур 
соҳасидаги ягона манба мақомини бериш, барча ҳуқуқий нормаларни 
бир қонунда жамлаш, уларни тизимлилик принципидан келиб чиққан 
ҳолда муайян кетма-кетликда жойлаштириш, барча қонунлар ҳақида 
яхлит тасаввурга эга бўлиш, ҳуқуқни қўлловчиларнинг қонунлардан 
фойдаланишлари учун барча қулайликлар яратиш имконини беради. 
Жиноят қонуни ушбу ҳуқуқ соҳасининг ягона манбаи 
ҳисобланади. Бошқа ҳеч бир меъёрий ҳужжат, суд прециденти, суд 
қарори, урф-одатлар унинг манбаи бўла олмайди.
Жиноят қонуни тарихан ўзгарувчан ҳужжат ҳисобланади, чунки 
ижтимоий 
муносабатлар 
ва 
ижтимоий 
ишлаб 
чиқаришнинг 


66 
ривожланиб, ўзгариб бориши жараёнида жиноят қонунига тегишли 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишни тақозо этади. Бу эса ўз 
навбатида бу ҳужжатнинг тарихан ўзгаришига сабаб бўлади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling