Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

 
6. Айб учун жавобгарлик принципи
Бу принцип Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 9- 
моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра: 
“Шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган 
ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади.” 
Айб учун жавобгарлик принципи
1
" Курс уголовного права". Общая часть. Том 1: Учение о преступлении. Учебник для вузов. Под. 
ред. док. юрид. наук. проф. Н.Ф. Кузнецовой и конд. юрид. наук. доцента И.М. Тяжковой. - М: Изд. 
Зерцало, 1999. – С. 76, 77. 


58 
биринчидан, жиноят содир этганликда айбдор шахснинг шахсий 
(индивидуал) жавобгарлигини; 
иккинчидан, фақат қасд ва эхтиётсизлик шаклидаги жиноят 
содир этган жисмоний шахсларнинг жиноий жавобгарликка 
тортилишини англатади.
1
Яъни шахс айби бўлган жинояти учунгина жавоб беради, айби 
бўлмаган шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди.
NOTA BENE! 
 
Айб – бу шахснинг жиноят қонуни билан белгиланган ўзининг 
ижтимоий хавфли қилмиши ва унинг окибатига нисбатан руҳий ва 
интеллектуал муносабатининг йиғиндиси ҳисобланади, яъни айб 
деганда шахснинг ўз қилмишига нисбатан субъектив руҳий 
муносабати тушунилади. 
Айб қасд (тўғри қасд, эгри қасд) ва эхтиётсизлик (бепарволик, 
уз-ўзига ишониш) шаклларида бўлиши мумкин. 
Ижтимоий хавфли қилмишлар фақат айбли, яъни қасддан ёки 
эхтиётсизлик орқасида содир этилган бўлсагина у жиноят деб 
топилади. 
Айб учун жавобгарлик принципи – “Ижтимоий хавфли қилмиш 
ва унинг окибатига нисбатан шахсий айби аникланмаган ҳеч бир 
шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди”,- деган қоидани 
мустаҳкамлайди. Бу қоида кадимги Рим ҳуқуқида ҳам мавжуд бўлиб, 
қуйидаги формула орқали ифодаланади: 
“Nullum crimen, nulla poena sine cupla” – “ Айбсиз жиноят ҳам, 
жазо ҳам бўлмайди”,- деган маънони билдиради
2

Айб учун жавобгарлик принципи субъектив жиҳатдан 
шахснинг ўз ижтимоий хавфли қилмиши ва унинг окибатига 
нисбатан руҳий муносабатини англатса, объектив жиҳатдан жиноят 
қонунида 
айби 
бўлмаган 
шахснинг 
жиноий 
жавобгарликка 
тортилмаслиги белгилаб қуйилганлигида ифодаланади. 
Бундан ташқари, жиноят қонуни “айбсиз ҳолда зарар етказиш” 
учун жавобгарликни истисно қилади. Жиноят кодексининг 24-
моддасига кўра, агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик 
хусусиятини англамаган, англаши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган ёки 
унинг ижтимоий хавфли окибатларига кўзи етмаган ва ишнинг 
1
Г.М. Миньковский, А.А. Магомедов, В.П. Ревин "Уголовное право России". Под. ред. док. юрид. 
наук. проф. Ревина В.П., Учебник - М.: Изд. "Брандес", 1998. – С. 12. 
2
" Курс уголовного права". Общая часть. Том 1: Учение о преступлении. Учебник для вузов. Под. 
ред. док. юрид. наук. проф. Н.Ф. Кузнецовой и конд. юрид. наук. доцента И.М. Тякожвой. - М: Изд. 
Зерцало, 1999 .– С. 74 


59 
ижтимоий оқибатига кўзи етиши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган 
бўлса, бундай қилмиш айбсиз ҳолда содир этилган деб топилади. 
Айбсиз ҳолда зарар етказиш жиноят ҳуқуқида “казус” (“cazus”) деб 
аталади ва жиноий жавобгарликни истисно қилади. Бундай казуслар 
одатда форс мажор ҳоллари, енгиб бўлмас кучлар натижасида юзага 
келади. 
Демак, айб учун жавобгарлик принципи – ижтимоий хавфли 
қилмиш ва унинг окибатига нисбатан айби исботланган шахсгина 
жиноий жавобгарликка тортилишини билдиради. 
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йилги Жиноят кодекси айб 
учун жавобгарлик принципига амал қилинган ҳолда тузилган бўлиб, 
унда “Айб” деб номланган махсус боб ажратилган ва ушбу боб 
нормалари айбнинг шакллари, мураккаб айбли жиноятлар, айбсиз 
ҳолда зарар етказиш каби жиноят ҳуқуқий ҳолатларни белгилаб 
берган. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling