Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

бешинчи 
бўлим 
– 
“Хокимият, 
бошқарув 
ва 
жамоат 
бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар” 
бошқарув тартибига қарши жиноятлар (15 боб), одил судловга қарши 
жиноятлар (16 боб); 
олтинчи бўлим - “Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига 
қарши жиноятлар” жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (17 боб), 
транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши 
жиноятлар (18 боб), гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар 
билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар 
(19 боб), жамот тартибига қарши жиноятлар (20 боб); 
еттинчи бўлим – “Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши 
жиноятлар” бўйсуниш ва ҳарбий шахсга риоя этиш тартибига қарши 
жиноятлар (21 боб), ҳарбий хизмат ўташ тартибига қарши жиноятлар 
(22 боб), ҳарбий мулкни сақлаш ёки ундан фойдаланиш тартибига 
қарши жиноятлар (23 боб), ҳарбий мансабдорлик жиноятлари (24 
боб);


72 
саккизинчи бўлим - «Атамаларнинг ҳуқуқий маьноси»да айрим 
киритилган атамаларнинг ҳуқуқий маъноси очиб берилган. 
Махсус қисм моддалари «хусусий моддалар» деб ҳам 
номланади. Чунки уларда кўзда тутилган жиноят турларининг 
белгилари ва унга мувофиқ жиноятни содир этган шахсга нисбатан 
қўлланадиган жазо чоралари ҳам ўз аксини топган. 
Махсус қисм нормалари – ижтимоий хавфли қилмишнинг 
белгиларининг ифодаланувчи диспозиция, жазани тури ва ўлчамини 
белгиловчи санкциядан иборат. Диспозицияда алоҳида жиноятлар ва 
шу жиноятларнинг таърифи берилади. 
Жиноят ҳуқуқий нормаларда диспозициянинг қуйидаги тўрт 
тури: оддий, тасвирлов, бланкет ва ҳаволаки диспозиция назарда 
тутилади. 
 
Оддий 
диспозицияда 
жиноят 
таркибининг 
белгилари 
ифодаланмасдан, 
жиноятнинг 
умум 
эьтироф 
этилган 
номи 
кўрсатилади. Масалан, озодликдан маҳрум қилиш жойларидан қочиш 
жинояти (222-модда 1-қисм). Бундай диспозицияда жиноятнинг 
белгилари очиб кўрсатилмайди. Баъзан бундай диспозициялар 
«номланувчи диспозиция» деб ҳам аталади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling