Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Биринчи бўлим – “Шахсга қарши жиноятлар”. Бу аввалги 
кодекслардан фарқли равишда жамиятимизда ҳуқуқий, демократик 
тамойилларини амалга ошириш йўлида жамият ва давлатнинг 
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий хаётида инсоннинг мавқеи 
юқори даражага кўтарилганлигидан далолат беради. Республикамиз 
Жиноят кодекси Махсус қисмида шахс хаёти, соғлиги озодлиги
шаьни ва қадр қимматига қарши жиноятларнинг биринчи ўринга 
қўйилганлиги ва улар учун анча оғир жазолар белгиланганлиги 
Ўзбекистон республикасининг БМТ аьзоси сифатида 1948 йил 10 
декабрда 
қабул 
қилинган 
“Инсон 
ҳуқуқлари 
Умумжаҳон 
Декларацияси”да кўрсатилиб ўтилганидек, инсон ҳақ-ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш мажбуриятига амал қилаётганлиги, шу билан бирга
Конституциямизнинг 2-, 13-, 18-моддаларида кўрсатилган нормаларга 
изчил риоя қилинаётганлигининг яққол намунасидир. Бу бўлим 
қуйидаги: ҳаётга қарши жиноятлар (1 боб), соғлиққа қарши 
1
Якубов А.с Предпосылки уголовно-правовой реформы в Республики Узбекистан Т., 1994. С.-47


71 
жиноятлар(2 боб), хаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар (3 боб), 
жинсий эркинликка қарши жиноятлар (4 боб), оилага, ёшларга, ва 
аҳлоққа қарши жиноятлар (5 боб), шахснинг озодлиги, шаьни ва қадр 
қимматига қарши жиноятлар (6 боб), фуқароларнинг конституциявий 
ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноятлар(7 боб);  
иккинчи бўлим – “Тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар” 
тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар (8 боб), 
Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар (9 боб); 
Учинчи бўлим – “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар” бўлимида 
аввалги Жиноят кодексларидан фарқли ўлароқ, мулкнинг ҳамма 
турларига нисбатан содир қилинган жиноятлар учун бир хилда жазо 
белгланадиган бўлди Бу бўлим қуйидаги тартибда ташкил топган: 
ўзгалар мол-мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноятлар 
(10 боб), ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ бўлмаган 
жиноятлар (11-боб), иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар (12 
боб), хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар (13 боб); 
тўртинчи бўлим – “Экология соҳасидаги жиноятлар” учун 
Жиноят кодекси Махсус қисмида биринчи марта алоҳида бир 
бўлимда жавобгарлик белгиланди. Буни эса Жиноят кодексимизнинг 
алоҳида сифат белгиси дейишимиз мумкин. Бу бўлим қуйидаги 
тартибда ташкил топган: атроф-мухитни муҳофаза қилиш ва 
табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар (14 боб); 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling