Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Тасвирловчи диспозицияда муайян жиноят турининг белгилари 
кўрсатилади. Масалан, фирибгарлик жиноятини ифодаловчи 168-
моддада жиноятнинг номи кўрсатилмасдан, унинг асосий белгилари 
ҳам кўрсатиб берилган: фирибгралик, яъни алдаш ёки ишончни 
суиистехмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки мулкий 
ҳуқуқини қўлга киритиш. 
ДИСПОЗИЦИЯ 
Оддий 
Ҳаволаки 
Аралаш 
Бланкет 
Тасвирлов 


73 
Бланкет диспозицияда муайян жиноятнинг белгилари бошқа 
ҳуқуқ соҳасига оид қонунлар ёки меърий ҳужжатлар асосида 
аниқланади. Масалан, Жиноят кодекси 200-моддаси диспозицияси, 
унда ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш хайвон ёки 
паррандалар эпидемияси (эпизотияси) тарқалишига, уларнинг ялпи 
қирилиб кетишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб 
бўлса ушбу модда билан жавобгарликка тортишга асос бўлади, 
дейилган. 
Ветеринария 
қоидалари ва 
зоотехника 
қоидалари 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунлари ва Вазирлар 
Маҳкамасининг 
қарорлари 
ёки 
тегишли 
вазирликларнинг 
йўриқномаларида белгилаб қўйилиши мумкин. Жиноятнинг обьектив 
томонини аниқлашда ушбу қоидалар кўрсатилган ҳужжатларга 
мурожаат қилинади ва қайси қоидалар бузилганлиги аниқланади. 
Бланкет диспозиция қонунларни ихчамлаштириш ва амалда 
қўлланишини осонлаштиришда катта аҳамиятга эга. 
Ҳаволаки диспозицияда норманинг мазмунини аниқлаш учун 
кодекснинг бошқа бир нормасига мурожаат этилади. Масалан, 
Жиноят кодексининг 100- моддасида зарурий мудофа чегарасидан 
четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш жинояти берилган. Зарурий 
мудофа ҳолатини аниқлаш учун Жиноят кодексининг 37- моддасига 
мурожаат қилиш лозим. 
Аралаш (комбинациялашган) диспозиция диспозицияънинг 
икки ёки ундан ортиқ элиментларидан иборат бўлади. Масалан, 
Жиноят кодексининг 137-моддаси 1-қисмига кўра, ушбу кодекснинг 
245-моддасида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлмаган ҳолда 
одам 
ўғирлаш 
жиноят 
деб 
ҳисобланади. 
Ушбу 
моддада 
диспозицияънинг ҳам оддий (одам ўғирлаш), ҳам ҳаволаки (Жиноят 
кодекси 245-моддасида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлмаса) 
турлари мавжуд бўлганлиги сабабли “аралаш” деб юритилади. 
САНКЦИЯ 
Нисбий муайян 
Мутлақ муайян 
Альтернатив 
Ҳаволаки 


74 
Ҳуқуқ назариясида санкциянинг қуйидаги турлари мавжуд: 
нисбий муайян, мутлоқ муайян, альтернатив ва ҳаволаки санкциялар
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодексида 
нисбий муайян ва альтернатив санцияларназарда тутилган: 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling