Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Узоққа чўзилган, давомли, мураккаб таркибли жиноятлар 
содир этилган жойни аниқлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар 
бир неча давлат ҳудудларида бажарилган ҳолларда пайдо бўлади. 
Жиноят кодексининг 11-моддаси 2-қисми “г” бандига мувофиқ агар 
Ўзбекистон ҳудудида бошқа қилмишлар билан қўшилиб ёки муқобил 
равишда 
ягона 
мураккаб 
жиноятни 
вужудга 
келтирган 
ҳаракатларнинг фақат бир қисми бажарилган, бошланган, тугатилган 
ёки тўхтатилган бўлса, у ҳолда жиноят Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида содир этилган деб ҳисобланиши лозим.
Иштирокчиликда 
содир 
этилган 
жиноятларнинг 
жойини 
аниқлашда бажарувчининг жиноий хатти-ҳаракатни амалга оширган 
жойи инобатга олиниши керак. Шу боисдан агар ташкилотчи
далолатчи 
ва 
ёрдамчилар 
ўз 
фаолиятларини 
Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудидан ташқарида амалга оширган, айни пайтда 
бажарувчи муайян жиноят тартибини қисман ёки тўла Ўзбекистон 
ҳудудида бажарган бўлса, у ҳолда, бундай жиноятни содир этилган 
жойи Ўзбекистон Республикаси деб топилиб, барча жиноят 
иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунинаг биноан 
жавобгар қилиниши лозим. Ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчи ўз 
вазифаларини Ўзбекистон ҳудудида бажарган бўлса-ю, лекин, 
бажарувчи жиноятни мазкур ҳудуддан ташқарида содир этган 
ҳолларда ҳам масала худди шундай хал қилинади.
Жиноят кодекси 11-моддаси 4-қисмига мувофиқ, шунингдек 
“Чет эл давлатларининг дипломатик ва консуллик ваколатханалари 
тўгрисида”ги Низомга кўра, қуйидагилар жиноят юрисдикциясидан, 
яъни 
шахсий 
иммунитетдан 
фойдаланадилар 
ва 
дахлсиз 
ҳисобланадилар: 
1) 
дипломатик ваколатхоналар бошлиқлари (элчи, ишончли 
вакил); 
2) 
маслаҳатчилар; 
3) 
савдо вакиллари ва уларнинг ўринбосарлари; 
4) 
ҳарбий-денгиз ва ҳарбий ҳаво атташелари; 
5) 
секретар–архивариуслар;
6) 
уларнинг оила аъзолари ва улар билан бирга яшовчилар. 
Ўзбекистон Республикасида жиноий юрисдикциядан чекланган 
даражада консуллик хизматидаги мансабдор шахслар, дипломатик 


84 
ваколархоналар ходимлари, шунингдек халқаро ташкилотларнинг 
вакиллари ва 
мансабдор шахслари, 
парламент 
ва 
ҳукумат 
делегацияларининг аьзолари фойдаланадилар. 
Ҳудудий дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланувчи шахслар доираси 
манфаатдор тарафларнинг келишувига мувофиқ кенгайтирилиши 
мумкин. 
Ҳудудий 
дахлсизлик 
ҳуқуқи 
шунингдек, 
дипломатик 
ваколатхоналарнинг ҳудуди, хизмат ва турар жойларига ҳам 
тааллуқли ҳисобланади. Аммо бу ҳуқуқ дипломатик вакиллик 
функциялардан ғараз мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқини бермайди. 
Жиноят кодексининг 12-моддаси жиноят қонунида назарда 
тутилган фуқаролик принципига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудидан ташқарида жиноят содир этган шахсларга нисбатан амал 
қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунининг 29-моддасига кўра 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг 
амал 
қилиши 
Ўзбекистон 
Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларга, агар Ўзбекистон 
Республикасининг 
халқаро 
шартномасида 
бошқача 
қоида 
белгиланмаган 
бўлса, 
шунингдек 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ҳудудидаги чет эллик юридик шахсларга, чет эл фуқароларига ва 
фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан тадбиқ этилади.
Фуқаролик принципи Ўзбекистон Республикаси Жиноят 
кодексининг 
ҳудудийлик 
принципи 
бўйича амал 
қилишини 
тўлдирувчи ва ривожлантирувчи принцип ҳисобланади.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling