Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
Соф ҳаракатсизлик – қонунда жиноят деб белгиланган
ҳаракатларни бажармасликдан иборат бўлиб, бунда келиб чиққан оқибатдан қатъий назар ҳаракатни бажармаганлик фактининг ўзи айбдор шахсни жавобгарликка тортиш учун етарли ҳисобланади. Масалан, Жиноят кодекси 221-, 232-, 279- моддаларида қонунда белгиланган оқибат келиб чиққан ҳоллардагина жиноят деб ҳисобланадиган ҳаракатсизлик учун жавобгарлик белгиланган. Аралаш ҳаракатсизликда субъектнинг техник ёки ижтимоий жараёнларга таъсир қилмаслиги туфайли уларга зарар етказилиши ёки зарар етказилиш хавфини вужудга келишига йўл қўйиб беради. Аралаш ҳаракатсизликнинг моҳияти шахснинг бартараф этиши керак ижтимоий хавфли оқибатни бартараф қилмаслигида ифодаланади. Масалан, Жиноят кодекси 260, 266, 268, 269- моддалари. Ҳаракатсизликнинг “соф” ва “аралаш” шакллари ҳақидаги олимларнинг фикрлари ҳаракатсизликни шаклларга бўлиш мезони сифатида ҳаракатсизликнинг хусусиятини эмас, балки жиноий оқибатларнинг қонунда ифодалаш усулига асосланган. 3 1 “Уголовное право”. Общая часть. Учебник // Под. ред. Н.И. Ветрова, Ю.И. Ляпунова - М.: Новый Юрист, КноРус, 1997. – С. 125. 2 Ветров Н.И. “Уголовное право”. Общая часть: Учебник для вузов. – М.: ЮНИТИ – ДАНА, Закон и право, 1999. – С. 46, 47 3 “Уголовное право”. Общая часть. Учебник // Под. ред. Н.И. Ветрова, Ю.И. Ляпунова - М.: Новый Юрист, КноРус, 1997. – С. 125, 126. 98 2 Жиноят белгилари. Жиноят – ҳуқуқий ходиса сифатида ўзига хос жиҳатларни ифодаловчи маълум бир белгиларга эгадир. Ҳар қандай ижтимоий хавфли қилмиш ҳам жиноят ҳисобланмайди, қилмишнинг жиноят деб ҳисобланиши учун унда жиноят қонунида ўрнатилган белгилар ва жиноят таркиби мавжуд бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида жиноят белгиларини мустаҳкамловчи махсус модда мавжуд эмас. Шу сабабдан жиноят белгилари жиноят қонунида жиноятга берилган таъриф асосида аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 14-моддаси 1- қисмида жиноятга қуйидагича таъриф берилган: “Жиноят кодекси билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.” Жиноят қонунида берилган жиноят тушунчаси учта жиноят- ҳуқуқий институтдан иборат: жиноят қонуни; жиноят; жазо институтлари. Аммо шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, фақат ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқарган қилмишларгина жиноят ҳисобланмай, балки қонун билан қўриқланадиган объектга реал зарар етказиш хавфини келтириб чиқарадиган ижтимоий хавфли қилмишлар ҳам жиноят ҳисобланади. Ўзбекистон республикаси Жиноят кодекси 14-моддаси 2-қисмида “Ушбу кодекс билан қўриқланадиган объектларга зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб чиқарадиган қилмиш ижтимолий хавфли қилмиш ҳисобланади”,-дейилган. Бундан кўриниб турибдики, жиноятга берилган таърифдан келиб чиқиб, қилмишда жиноятнинг барча белгилари бўлсагина у жиноят деб топилади. Агар муайян зарарли оқибатнинг келиб чиқишида шахснинг айби бўлмаса, бундай қилмиш жиноят ҳисобланмайди. Жиноят ҳуқуқида бундай ҳаракатлар қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар деб айтилади. Ҳар қандай ижтимоий хавфли қилмишни жиноят деб ҳисоблаш учун барча жиноятлар учун зарур бўлган жиноятнинг белгилари, 99 шунингдек, шу жиноятда айбнинг мавжуд эканлиги ва айбнинг шакллари ишлаб чиқилган, ана шу белгилар ва айбнинг бирор шакли мавжуд бўлсагина қилмиш жиноят ҳисобланади. Юқорида жиноятга берилган таърифдан келиб чиққан ҳолда жиноятнинг қуйидаги белгиларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги; 2) қилмишнинг ҳуқуққа хилофлилиги; 3) қилмишда айбнинг мавжудлиги; 4) қилмишнинг жазога сазоворлиги. Биринчи навбатда қонунда жиноятнинг белгиси сифатида Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling