Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳаракатсизлик
NOTA BENE!
Ижтимоий хавфлилик – бу жиноят қонуни билан қўриқланадиган манфаатлар (объектлар)га зарар етказилиши ёки шундай зарар етказиш хавфи ҳисобланади. Демак, шахс томонидан содир қилинган қилмиш жиноят деб ҳисобланиши учун у ижтимоий хавфлилик хусусиятига эга бўлиши керак, бундай қилмиш қуйидаги шаклларда намоён бўлади: 1. ҳаракат – бу фаол хулқ-атвор бўлиб, нафақат шахс тана аъзоларининг (жисмоний) ҳаракатида ифодаланади, у айтилган сўзлар, руҳий, таҳдидлар (қўрқитишлар)да ҳам намоён бўлиши мумкин. 2. ҳаракатсизлик – пассив хулқ-атвор бўлиб, бажарилиши шарт ёки мумкин бўлган мажбуриятни бажаришнинг реал имкони бўла туриб бажармасликда ифодаланади. 3. аралаш жиноятлар – бу шундай жиноятларки, улар объектив томондан ҳаракат ва ҳаракатсизлик йиғиндисидан иборат бўлади ёки бошқача айтганда, ҳаракат ва ҳаракатсизликлар натижаси ҳисобланади. Бундай жиноятлар кўпинча маълум бир қоидани бузиш билан боғлиқ бўлади. Масалан, Жиноят кодекси 204-, 260-, 266- моддаларида жавобгарлик белгиланган қилмишлар. Ҳаракат билан содир этилган жиноятлар бир ёки бир неча ҳаракатлардан иборат бўлиши мумкин. Ҳаракат билан содир этилган жиноятларда ҳаракатнинг бошланиши ва тугалланиши бошқа жиноят-ҳуқуқий ходисаларни – жиноятдан ихтиёрий қайтиш, зарурий мудофаа, охирги зарурат, иштирокчилик кабиларни белгилаб бериши ҳам мумкин. Масалан, иштирокчиликда амалга оширилаётган ҳаракатларда жиноят ташкилотчи, далолатчи ҳаракатлари билан бошланса, бажарувчи ҳаракти билан тугалланади. Бундан ташқари, “жиноий ҳаракат” жиноят ҳуқуқида такроран содир этилган жиноятлар, узоққа чўзилган ва давомли жиноятларни аниклашга ёрдам беради. Шунингдек, ҳаракат тушунчаси орқали жиноят содир этиш босқичлари, тамом бўлмаган жиноятларни ҳам аниқлаш мумкин. Ҳаракатсизлик эса ҳаракатдан ташқи жиҳатдан ифодаланиш ҳусусиятига кўра фарқ қилади. Ҳаракатсизлик маълум бир ҳаракатдан сақланиш ёки объектив жиҳатдан бажарилиши зарур ва юридик томондан бажарилиши мажбурий бўлган бир неча ҳаракатларни 97 бажармасликда ифодаланади. Масалан, хокимият ҳаракатсизлиги (Жиноят кодекси 208- моддаси). Жиноий ҳаракатсизлик учун шахсни жавобгарликка тортишда жиноий хулқ-атворнинг хсусуияти ва таркиби билан бирга қуйидаги уч ҳолатдан келиб чиқиб ҳаракатсизлик чегарасини ҳам белгилаш керак: a) Шахснинг маълум бир ҳаракатни бажаришга мажбурийлиги; b) Маълум бир шароитда бундай мажбуриятларни бажариш имкониятининг мавжудлиги ва бундай имкониятларнинг объектив реаллиги; c) Шахс томонидан бажарилиши лозим бўлган ҳаракатларнинг бажарилмаслиги. 1 Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноий ҳаракатсизликнинг икки шакли ҳақида сўз юритилади: 1. “Соф” ҳаракатсизлик; 2. “Аралаш”ҳаракатсизлик. 2 Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling