Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


  Жиноят қонунининг вақт бўйича амал қилиши


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

5. 
Жиноят қонунининг вақт бўйича амал қилиши 
 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 13–моддаси 1-
қисмига кўра қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги ана шу 
қилмиш содир этилган пайтда амалда бўлган қонун билан 
белгиланади. Жиноят қонунини вақт бўйича амал қилишини тўғри 
белгилаш қуйидаги: 
a) 
қонуннинг амал қилиш вақтини аниқлаш зарурлиги; 
b) 
жиноят содир этилган вақтни аниқлаш каби шартларга 
асосланиши керак. 


87 
Амалга киритилган ва ўз кучини йўқотмаган қонун амалда деб 
ҳисобланади. Ҳар бир аниқ ҳолатда жиноят содир этилган пайтда 
амалдаги жиноят қонуни кучга кирганлигини аниқлаш муҳим ўрин 
тутади.
Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатларини қабул қилиш 
ва 
уларни 
кучга 
кириши, 
амалда 
бўлиши 
Ўзбекистон 
Республикасининг “Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси 
тўғрисида”ги ва “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги 
қонунлари билан тартибга солинади.
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Қонун 
лойиҳаларининг 
умумхалқ 
муҳокамаси 
тўғрисида”ги 
қонунига 
кўра 
қонун 
лойиҳаларини умумхалқ мухоқамасига қўйиш ташаббуси қонунчилик 
ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган органлар ва шахсларга, шунингдек 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қўмиталари ва 
комиссияларига тегишлидир. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси томонидан қабул қилинади. Қонун лойиҳалари 
умумхалқ муҳокамаси учун умумхалқ муҳокамасига қўйиш хақида 
қарор қабул қилинганидан кейин ўн кундан кечиктирмай “Халқ 
сўзи”, “Народное слово” газеталарида эьлон қилинади. Улар махсус 
нашрларда ва оммавий ахборот воситаларида ҳам чоп этилиши 
мумкин. Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси ихтиёрийлик, 
тенглик, ошкоралик, ҳамма учун очиқлик ва эркин фикр билдириш 
принциплари асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
тўғрисида”ги 
қонунининг 
26-моддасига 
кўра:“Ўзбекистон 
Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг қарорлари, шунингдек, маҳаллий давлат хокимияти 
органларининг қарорлари, агар ҳужжатларнинг ўзида бошқа муддат 
кўрсатилган бўлмаса, расман эьлон қилингандан сўнг ўн кундан 
кейин кучга киради”. Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар расмий 
нашрларда эьлон қилиниши керак. Ҳамманинг эьтибори учун эьлон 
қилинмаган қонун асосида ҳеч ким судланиши, жазога тартилиши ёки 
мол-мулкидан 
маҳрум 
қилиниши 
мумкин 
эмас. 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, «Халқ сўзи» ва 
«Нородное 
слова» 
газеталари, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари эьлон 
қилинадиган расмий манбаалар ҳисобланади.


88 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат, агар унинг матнида бошқа изоҳ 
берилмаган бўлса, муддатсиз амал қилади. Қонун амал қилишининг 
вақтинчалик муддати бутун ҳужжат учун ёки унинг қисмлари учун 
белгиланиши мумкин. Бундай ҳолда ҳужжат (ёки унинг қисми) қайси 
муддатга ёки қандай ходиса юз бергунга қадар ўз кучини сақлаб 
қолиши кўрсатилиши зарур.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган белгиланган 
муддат тугагунига ёки ходиса юз бегунига қадар ҳужжатнинг амал 
қилишини янги муддатга, бошқа ходиса юз бергунга қадар узайтириш 
тўғрисида ёки ҳужжатга муддатсиз тус бериш хақида қарор қабул 
қилиши мумкин. 
Норматив ҳуқуқий-ҳужжат (қисми)нинг амал қилиши қуйидаги 
ҳолларда тугатилади: 
 норматив ҳуқуқий-ҳужжат (қисми) мўлжалланган муддат 
тугаганда ёки ҳодиса бошланганида; 
 норматив ҳуқуқий-ҳужжат (қисми) қонунда белгиланган 
тартибда конституцияга мувофиқ эмас деб топилганида; 
 норматив ҳуқуқий-ҳужжат (қисми) ўз кучини йўқотган деб 
топилганида; 
 норматив ҳуқуқий-ҳужжат (қисми) қонунда назарда тутилган 
ҳолларда бекор қилинганида. 
Жиноят 
кодекси 
13-моддаси 
1-қисмида 
ҳаракат 
ёки 
ҳаракатсизликнинг содир қилиш вақти жиноят томомланган вақт деб 
ҳисобланган бўлса, ижтимоий қилмиш бажарилган вақт жиноят содир 
қилинган вақт деб топилади. Бу қоида формал таркибли жиноятларга 
нисбатан амал қилади. 
Агар Жиноят кодекси Махсус қисми моддасида жиноий оқибат 
юз бериши билан жиноят тамом бўлган деб ҳисобланган бўлса, 
жиноий оқибат юз берган пайт жиноят содир этиш вақти деб 
топилади. Бу қоида эса моддий таркибли жиноятларга нисбатан амал 
қилади. 
Узоққа чўзилган жиноятлар (масалан, дизертирлик) унинг 
тўхтатилиши, яъни жиноятчининг ушланиши билан тамом бўлган 
ҳисобланади.
Давомли жиноятлар (масалан, қалбаки ҳужжатдан фойдаланиб 
бир неча марта давлат ёки жамоат мулкини талон тарож қилиш) 
охирги маротаба содир қилинган жиноий ҳаракат амалга оширилган 
вақтдан 
бошлаб 
тамомланган 
ҳисобланади. 
Демак, давомли 
жиноятлар учун жавобгарлик жиноят тўхтатилган ёки охирги 


89 
жиноятларнинг тамом бўлган вақтда амалда бўлган қонун асосида 
хал 
қилинади. 
Иштирокчиликда 
содир қилинган 
жиноятлар 
бажарувчи жиноятнинг объектив томонини бажарган вақтидан 
бошлаб тугалланган ҳисобланади 
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
тўғрисида”ги қонунининг 27-моддасига кўра норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга 
киритилганлигидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан 
тадбиқ этилади. Қонун, у амалга киритилгунга қадар юзага келган 
муносабатларга нисбатан, агар бу ҳоллар қонунда бевосита назарда 
тутилган бўлса, тадбиқ этилиши мумкин. Агар қонун хатти-
ҳаракатлар содир этилган пайтда жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки 
енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар учун 
жисмоний 
шахсларнинг 
жавобгарлигини 
белгилаш 
ёки 
кучайтиришни назарда тутса ёхуд жисмоний шахсларга моддий зарар 
келтирса, бундай қонун орқага қайтиш кучига эга эмас. 
Жиноят кодекси 13-моддаси 2-қисмида жиноят қонунини орқага 
қайтиш кучи тушунчаси ва принципи ифодаланган.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling