85
Жиноят кодекси 12-моддаси 1-қисмида қатор шартлар мавжуд.
Бу шартлар фуқаролик принципининг қуйидаги
элементларини
ифодалайди:
1)
алоҳида белгиланган субьектив таркиб;
2)
ушбу принципнинг амал қилиш ҳудуди;
3)
жиноий жавобгарликка тортиш асоси;
4)
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ
жавобгарликка тортишни истисно қилувчи ҳолатлар.
Фуқаролик принципи субьектив
таркибнинг белгиси жиноят
қонунининг
қонунда
кўрсатилган
шахслар
тоифасига,
яьни
республика фуқаролари ва республика ҳудудида доимий яшовчи
фуқаролиги бўлмаган шахслар нисбатан амал қилишини англатади.
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси
қонунга
мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси фуқароси деган ҳуқуқий мақомга эга
бўлган
шахслардир.
Ўзбекистон
Республикаси
фуқаролигини
тасдиқловчи ҳужжатларга паспорт, паспорт олингунга қадар
туғилганлик гувоҳномаси киради.
Do'stlaringiz bilan baham: