Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудида яшовчи 
бизнинг Республикамиз фуқароси ҳисобланмаган ва ўзининг бошқа 
давлат фуқароси эканлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган 
шахслардир. Жиноят кодекси 12-моддасига кўра бошқа давлат 
ҳудудида жиноят содир этган ҳар қандай шахслар эмас, балки, 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги 
бўлмаган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади. Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган 
шахслар деганда, республика ҳудудида доимий яшашга рухсат 
берилган шахслар тушунилади.
Фуқаролик 
принципининг 
яна 
бир 
элементи 
Жиноят 
кодексининг 
ҳудудийлик 
принципи 
ҳисобланади. 
Фуқаролик 
принципи жиноят Ўзбекистон Республикасидан ташқарида содир 
этилганлигида қўлланилади.
Шахсни жиноий жавобгарликка тортиш асоси сифатида 
кодексга кўра нафақат жиноятнинг бошқа давлат ҳудудида содир 
этилганлиги кўрсатилган. 
Бу ҳолатда муайян қилмишни жиноят деб ҳисоблаш учун 
қуйидаги икки шарт талаб қилинади. 
1) 
қилмиш қайси давлатда содир этилган бўлса, шахснинг ана 
шу давлат қонунини билан жиноий жавобгарликка тортилиши 
белгиланганлиги; 


86 
2) 
бу қилмишни ЎзР Жиноят кодексига кўра жиноят деб 
квалификация қилиниши.
Жиноят 
қонунининг 
ҳудуд 
бўйича 
амал 
қилишининг 
универсаллик принципи халқаро жиноятчиликка қарши кураш 
заруратидан келиб чиққан бўлиб, унинг мазмуни шундан иборатки, 
хар бир давлат унинг ҳудудида халқаро битимларда кўзда тутилган 
жиноятларни содир этган чет эл фуқароларига нисбатан ўз жиноят 
қонунини қўллаш ҳуқуқига эгадир. 
Бундан ташқари бошқа давлатлар жиноят қонунида жиноят 
қонуни ҳудуд бўйича амал қилишининг аниқлик принципи ҳам 
мавжуд. Бу принципга кўра қилмиш давлат ёки унинг фуқаролари 
манфаатларига зарар етказса, ҳар бир давлат ўз ҳудудидан ташқарида 
жиноят содир этган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган 
шахсларга нисбатан ўз жиноят қонунини тадбиқ этади.
Агар Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет эл давлати 
ҳудудида 
жиноят 
содир 
этган 
бўлса, 
халқаро 
битим 
ва 
шартномаларда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, унинг ушлаб 
берилиши мумкин эмас. Агар халқаро битимларда ёки шартномалрда 
жиноятчиларни ушлаб бериш назарда тутилган бўлса ва уларга 
Ўзбекистон Республикаси қўшилган, бу шартнома Олий Мажлис 
томонидан ратификация қилинган бўлса, жиноятчи ушлаб берилиши 
мумкин. Бу халқаро жиноятчиларни ушлаб бериш принципи 
дейилади. Бу приницпга мувофиқ жиноят содир этган шахс жиноят 
содир этилган давлатга ёки жиноят қаратилган давлатга ёхуд қайси 
давлатнинг 
фуқароси 
бўлса 
ўша 
давлатга 
топширилади. 
Жиноятчиларни ушлаб бериш (экстрадиция) икки томонлама 
(масалан, ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги) шартномалар асосида 
тартибга солинади.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling