79
топишни қийинлаштирадиган усуллардан фойдаланиб ёки бир
тусдаги
ашёга
иккинчисининг
кўринишини
бериб
ўтказиш
тушинилиши лозимлиги кенгроқ тушунтириб ўтилган.
Чегараланган
шарҳлаш
деганда
қонун
матнига
айнан
белгиланган маъно берилмай, балки уни чегараланган маънода бериш
тушунилади.
Масалан,
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг 25-моддасидаги жиноятга суиқасд қилиш қасддан содир
этилади. Аммо қасд тўғри ва эгри қасдларга (Жиноят кодексининг 21-
моддаси) бўлинади. Жиноят кодексининг 25-моддасида қасднинг
аниқ тури кўрсатилмаган. Жиноят ҳуқуқи фани ва суд амалиётида
жиноят содир этишга суиқасд қилиш фақат тўғри қасд
билан содир
этиладиган жиноятларда бўлади, деб ҳисобланади.
Бунда жиноят
қонуни матнини чегаралаб беряпти.
Чегараланган ва кенгайтирилган шарҳлаш қўлланилганида
қонун мазмунининг хажмини ўзгартирилишига, янги ҳуқуқий
нормаларнинг ижод қилинишига йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: