Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Мантиқий шарҳлаш. Ҳар қандай шарҳлаш мантиқ қоидалари 
асосида шарҳланади.
Жиноят қонунини ҳажмига кўра шарҳлаш эса мувофиқ 
(сўзма-сўз), кенгайтирилган, чекланган шарҳлаш турларига бўлинади. 
Мувофиқ (сўзма-сўз) шарҳлаш, қонун матнига айнан мос 
равишда шарҳ берилишидир, яъни норманинг маьноси ва мазмуни 
унинг қонундаги матнига мос равишда сўзма-сўз ифодаланган 
бўлиши керак.
Кенгайтирилган шарҳлашда қонунни мазмуни унинг матнидан 
кўра кенгроқ очиб берилиши тушунилади. Масалан, Ўзекистон 
Республикаси Олий Суди Пленумининг “Контрабанда ва божхона 
қонунларини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти 
ҳақида”ги 1996 йил 27- февралдаги 2-сонли қарорида, Жиноят 
кодексининг 246 ва 182-моддалари диспозициясида назарда тутилган 
ашёларни товар ва бошқа қимматликларни божхона назоратидан 
яшириб Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга 
хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни хуфия жойлардан ва 


79 
топишни қийинлаштирадиган усуллардан фойдаланиб ёки бир 
тусдаги 
ашёга 
иккинчисининг 
кўринишини 
бериб 
ўтказиш 
тушинилиши лозимлиги кенгроқ тушунтириб ўтилган.
Чегараланган 
шарҳлаш 
деганда 
қонун 
матнига 
айнан 
белгиланган маъно берилмай, балки уни чегараланган маънода бериш 
тушунилади. 
Масалан, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Жиноят 
кодексининг 25-моддасидаги жиноятга суиқасд қилиш қасддан содир 
этилади. Аммо қасд тўғри ва эгри қасдларга (Жиноят кодексининг 21-
моддаси) бўлинади. Жиноят кодексининг 25-моддасида қасднинг 
аниқ тури кўрсатилмаган. Жиноят ҳуқуқи фани ва суд амалиётида 
жиноят содир этишга суиқасд қилиш фақат тўғри қасд билан содир 
этиладиган жиноятларда бўлади, деб ҳисобланади. Бунда жиноят 
қонуни матнини чегаралаб беряпти. 
Чегараланган ва кенгайтирилган шарҳлаш қўлланилганида 
қонун мазмунининг хажмини ўзгартирилишига, янги ҳуқуқий 
нормаларнинг ижод қилинишига йўл қўйилмайди.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling