Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қилмишнинг жиноийлигини бекор қилиш деганда
NOTA BENE!
Бирор қилмишни содир этган шахс учун янги қонуни кучга киргунига қадар, шунингдек жазони ўтаётган ва ўтаб тўрганлар учун айни вақтда, аввал судланган бўлсалар, уларга нисбатан ҳам янги қонунга кўра иш юритилади, яъни янги қонун қилмишнинг жиноийлигини бекор қилиши, жазони енгиллаштириши ёки бошқача тарзда жиноятни содир этганлар ҳолатини яхшилаши мумкин. Қилмишнинг жиноийлигини бекор қилиш деганда жиноят қонунида жавобгарлик белгиланган қилмишни жиноятлар қаторидан чиқарадиган қонуннинг қабул қилиниши тушунилади. Бу қонун кучга кирган кундан бошлаб, шундай қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан тергов идоралари ва судлардаги жиноят ишлари тўхтатилиши лозим. Жазони ўтаётганлар илгари судланган ҳолларда улар судланмаган деб топиладилар. Қуйидагилар жазони енгиллаштирувчи қонун ҳисобланади: a) янги қонунда санкция назарда тутилиб, жазолардан бири енгилроқ бўлса; b) янги қонунда жазонинг энг кўп қисми ёки энг кам қисми камайтирилган бўлса, енгилроқ жазо тури назарда тутилган бўлса; c) янги қонунда қўшимча жазо назарда тутилмаган бўлса; 90 d) моддий зарар қопланганида махкумни жамиятдан ажратилиши (озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ)ни назарда тутмайдиган жазо чоралараини қўллаш. Янги жиноят қонунининг қаттиқ ёки юмшоқлигини баҳолашда нафақат норманинг санкцияси, балки, бошқа ҳолатлар ҳам шахснинг аҳволини енгиллаштирадиган ёки оғирлаштирадиган ҳолат деб баҳолашга хизмат қилиши мумкин. Масалан, шартли равишда жазодан озод қилиш шартларининг ўзгариши, судланганлик муддатининг тугаши ёки олиб ташланиши шартларининг ўзгариши, шартли ҳукм қилишда синов муддатининг қисқариши, жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш муддатининг ўзгариши ва бошқалар, шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган ҳолатлар деб қаралади. Жиноят кодекси 13-моддаси 3-қисмига мувофиқ қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас. Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунининг 27-моддасида ҳам бу қоида мустаҳкамлаб қўйилган, яьни агар қонун хатти-ҳаракатлар содир этилган пайтда жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш ёки кучайтиришни назарда тутса ёхуд юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар келтирса, у орқага қайтиш кучига эга, деб белгилаб қўйилган. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling