Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-БОБ: ЖИНОЯТ ВА ЖИНОЯТЧИЛИК ТУШУНЧАСИ
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
3-БОБ: ЖИНОЯТ ВА ЖИНОЯТЧИЛИК ТУШУНЧАСИ
1. Жиноят тушунчаси. Жиноят тушунчаси жиноят ҳуқуқи фанининг предметини ташкил этувчи тоифалардан бири ҳисобланади. Жиноят ҳуқуқида бошқа ҳуқуқ тармоқлари учун база ҳисобланган “жиноят” тушунчасининг моҳияти очиб берилган. Жиноят ҳуқуқининг асосий вазифаси шахс ва жамият ўртасида юзага келадиган низоларнинг ижтимоий хавфли эканлиги ва уларнинг жиноят ҳуқуқий тартибга солиниши кераклигини белгилашдан иборатдир. “Жиноят” тушунчасига жиноят-ҳуқуқий таъриф биринчи бор 1791 йилда қабул қилинган Франция Жиноят кодексида берилган бўлиб, ушбу таъриф формал тусга эга эди. Унда жиноятга: “Жиноят - бу амалдаги жиноят қонуни билан жазоланадиган қилмишдир”,-дея таъриф берилган эди. Жиноят – бу ижтимоий ва ҳуқуқий ҳодиса ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2-моддасида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида жиноят тушунчасини белгилаб қўйган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида жиноят тушунчаси аниқ белгиланган бўлиб, 14-модданинг 1-қисмига кўра, Жиноят кодекси билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш тақдиди билан жиноят деб топилади. Жиноят – шахснинг жиноят қонуни билан тақиқланган маълум бир шаклдаги хатти-ҳаракати ҳисобланади. Жиноят тушунчаси ҳаракат ёки ҳаракатсизлик шаклидаги шахснинг хулқ-атвори (хатти-ҳаракати, фаолияти)ни ифодалайди. Шу билан бирга, жиноят қонунида руҳий жараёнлар, ўйлар, фикрий хулосалар қанчалик зарар келтирувчи бўлишига қарамай жиноят ҳисобланмаслиги белгилаб қўйилган. Жиноятга моддий тушунча бериш ғоят муҳим бўлиб, бу нафақат жиноят ҳуқуқининг ўзига, балки жиноят-процессуал, жиноят-ижроия ҳуқуқи, криминалистика, криминология ва бошқа ҳуқуқий фанлар учун ҳам зарурдир. Шахс томонидан содир қилинган қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жиноят деб ҳисобланиши учун у ижтимоий хавфли бўлиши керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling