Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

“қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини белгилаб қўйилган. 
Ижтимоий хавфли қилмиш мураккаб ва ўз тузилишига эга 
бўлган ижтимоий-ҳуқуқий тоифадир. 
Жиноят қонуни ва илмий адабиётларда қилмишнинг ижтимоий 
хавфлилиги қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга 
етказадиган ёки етказиш хавфи мавжуд бўлган зарарнинг ҳусусияти 
ва миқдори билан белгиланади, деб кўрсатилган. Аммо профессор 
Ю.И.Ляпунов фикрига кўра ижтимоий хавфлилик кенгроқ тушунча 
ва анча мураккаб категория ҳисобланади, у ижтимоий хавфлилик 
тушунчасига қуйидагича таъриф берган: 
“Жиноят ҳуқуқида ижтимоий хавфлилик – бу қонун билан 
қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказишнинг реал 
хавфини ўзида акс эттирувчи ҳамда салбий белгилар ва элементлар 
йиғиндисини ифодаловчи жиноят(чилик)нинг маълум бир объектив 
ҳолатидир.»
1
Ижтимоий муносабатларга реал зарар етказиш хавфи бўлган 
жиноятнинг содир этиш факти қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини 
белгилаб беради. 
Ижтимоий хавфлилик жиноятнинг қонун чиқарувчи ва 
ҳуқуқни қўлловчи органлар эрки билан боғлиқ бўлмаган объектив 
белгисидир. Лекин бу тоифанининг қонун чиқарувчи ва ҳуқуқни 
қўлловчи органлар учун аҳамияти шундаки, бу тоифа орқали қандай 
ижтимоий хавфли қилмишнинг жиноят эканлиги белгиланади. 
Ижтимоий хавфлилик қуйидагиларга кўра белгиланади: 
a) 
жиноят 
қонуни 
билан 
қўриқланадиган 
ижтимоий 
муносабатларнинг муҳимлиги; 
1
Ляпунов Ю.И. «Общественная опастность деяния как универсальная котегория советского 
уголовного права». – М., 1989, - С. 39 


100 
b) 
етказилган зарарнинг хажми, ҳусусияти(хусусияти) ва 
даражаси; 
c) 
ижтимоий хавфли қилмишнинг хусусиятлари; 
d) 
айрим ҳолатларда – жиноят содир этган субъектнинг 
хусусиятлари.
1
Ижтимоий 
хавфли 
қилмиш 
тушунчаси 
ҳаракат 
ёки 
ҳаракатсизлик билан бирга қилмиш натижасида юзага келган зарарли 
оқибатни ҳам қамраб олади. Шунинг учун Жиноят кодекси Махсус 
қисмига киритилган жиноятлар ижтимоий хавфли ҳисобланади. 
Уларнинг ижтимоий хавфлилиги қонун билан қўриқланадиган 
ижтимоий муносабатларга зарар етказиши мумкинлиги билан 
ифодаланади. Ижтимоий муносабатлар иқтисодий, ғоявий, шахсга 
тегишли бўлиши мумкин. Зарар эса моддий, руҳий (маънавий) ва 
жисмоний бўлиши мумкин. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling