Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги бир қанча ўзгарувчан 
шароитлар, яъни жиноят содир этилган вақт, жой, етказилган 
зарарнинг миқдори, айбнинг даражаси ва шакли, шундай турдаги 
жиноятларнинг қай даражада тарқалганлиги, аҳоли ҳуқуқий онгининг 
даражаси каби ҳолатлар билан боғлиқ бўлади.
Шунингдек, ижтимоий хавфлилик кўп томонламалик ҳусусият-
маъносига эга бўлиб, миқдор ва сифат кўрсаткичларга асосан 
аниқланадиган ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини ҳам ўз 
ичига олади. 
Жиноят кодекси 54-моддасида суд жазо тайинлашда содир 
этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини
қилмишнинг 
сабабини, 
етказилган 
зарарнинг 
хусусияти 
ва 
миқдорини, айбдорнинг шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва 
оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олади, деб белгилаб қўйилган. 
Демак, ижтимоий хавфлилик хусусияти – жиноятнинг сифат 
жиҳатини ифодаласа, ижтимоий хавфлилик даражаси – жиноятнинг 
миқдор кўрсаткичини акс эттиради. 
Ижтимоий хавфлилик хусусиятижиноятнинг хавфлилик 
(зарар етакзиш) ҳолати бўлиб, тажовуз объектининг таркиби, яъни 
аниқ ижтимоий муносабатга етказилган (моддий, жисмоний
маънавий, ташкилий-бошқарув билан боғлиқ) зарарнинг таркиби, 
тажовуз қилиш усули, хусусиятлари (зўрлик ишлатиб ёки 
ишлатмасдан), айбнинг шакллари (қасддан ёки эҳтиётсизлик 
1
Ветров Н.И. «Уголовное право». Общая часть: Учебник для вузов. – М.: ЮНИТИ – ДАНА, Закон и 
право, 1999. – С. 48. 


101 
орқасида), жиноятнинг мотив ва мақсади (шахсий, ғаразли ниятларда) 
билан боғлиқ бўлади. 
Ижтимоий хавфлилик даражаси –қилмиш хавфлилигининг 
сиёсий ифодаси бўлиб, зарарнинг хажми (моддий зарар, кўп 
миқдорда зарар етказиш, шахснинг баданига оғир ва ўртача оғир 
шикаст етказиш), айбнинг хусусиятлари (олдиндан ўйлаб қўйилган, 
тўсатдан вужудга келган), жиноят мотиви ва мақсадининг ўзгариши, 
шунингдек жиноят содир этилган жой, вақт, вазияти билан боғлиқ 
жиноятнинг хавфлилик даражаси билан белгиланади. 
Жиноятнинг моддий белгиси ҳисобланган ижтимоий хавфлилик 
юқоридаги 
хусусиятлардан 
ташқари, 
“ижтимоий 
хавф 
туғдирмайдиган, яъни шахс, жамият ва давлатга зарар етказмайди ва 
зарар етказиш хавфини келтириб чиқармайдиган кам аҳамиятли 
қилмишлар ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда 
тутилган жиноят белгиларига формал жиҳатдан эга бўлса ҳам, 
жиноий қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) деб ҳисобланмайди”,- 
деган қоидани ҳам ўз ичига олади.
Қилмишнинг кам аҳамиятлилиги жиноят ҳуқуқида қуйидаги 
икки белги

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling